Тенгиз Бўлтурук «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдингига раҳбар бўлди

309

«Буюк кўчманчилар мероси» миллий компаниясининг раиси этиб «Қумтор»нинг ташқи бошқарувчиси Тенгиз Бўлтурук тайинланди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров 15-февралдаги матбуот анжуманида билдирди.

Ҳукумат фикрига кўра, «Буюк кўчманчилар мероси» миллий холдинги, Қирғизистондаги барча тоғ-кон қазиш заҳираларини бирлаштириши лозим.

Жапаров компаниянинг   устав капитали 10-15 млрд сомни ташкил қилишини таъкидлади.

«Чет мамлакатларда муваффақиятга эришган, ватандошларимиз бошқараётган 20га яқин компаниялар ишонч билдириб келмоқда. Яқин орада бир нечта лойиҳаларни кўрасизлар. Хусусан уларнинг ичида яна 12та йирик конда қидирув ишлари олиб борилмоқда.  100% давлат қарамоғида бўлган ишхоналарга Жеруй кони каби танлов қилмаймиз, бундан кейин уни “Буюк кўчманчилар меросига” берамиз», — деди вазирлар маҳкамаси раиси.

У компаниянинг бошқа яна йирик лойиҳалари борлигини қўшимча қилди.

Жапаров  яна иккита ташкилот тузилишини билдирди. Биринчиси — устав  капитали 1 млрд сомни ташкил қилган «Қирғизиндустрия» компанияси.  Унга иқтисод вазирининг ўринбосари Жарасул Абдураимов етакчилик қилади. Иккинчиси  — туризм масалалари бўйича  фонд, унга  «Оқ Сой Трэвел» компаниясининг бошлиғи Елена Калашникова рахбарлик қилади.

«Мерос» ва Бўлтурук

«Буюк кўчманчилар мероси» миллий  холдинг компанияси ташкил этилгани  14-декабрда аниқ бўлган.

Ўша куни вазирлар маҳкамасидан миллий холдинг  президентини кон қазиш тармоғини ислоҳ қилиш бўйича қарори асосида тузилганини тушунтиришди. Холдинг Қирғизистондаги барча стратегик конларни умумлаштириши керак, уларни фақат маҳаллий давлат компаниялари ишлатади.

«Буюк кўчманчилар мероси»нинг асосчиси  — Молия вазирлиги.

Тенгиз Бўлтурук — Қумтор конининг ташқи бошқарувчиси ҳамда  Centerra Gold Inc компаниясининг  директорлар кенгашининг собиқ аъзоси.

Қирғизистон Қумтор конида ташқи бошқарувни  2021-йилнинг май ойида киргизган.  Унгача олтин конини «Қумтор Голд Компани» «шўъба» компанияси орқали  Centerra бошқариб келган. Август ойида  Бўлтурук конда ташқи бошқарувни  автоматик турда  узайтириб, бошқарув муддатсиз бўла бошлаганини хабар қилган.

Болтурук 2020-йили октябрда Қирғизистонга қайтгунича 20 йилдан ортиқ хорижда яшаб, ҳар хил кон қазувчи компанияларда ишлаган. Унинг— Қирғизистон ҳамда Канада қўш фуқаролиги бор.