Бишкек шаҳар суди Болот Темировнинг қўлга олинишини қонуний деб топди

Адвокат Нурбек Тўктакуновнинг айтишича, Бишкек шаҳар суди суруштирувчи - журналист Болот Темировнинг ҳибсга олиниши қонуний, деган қарорга келган.

Видео: Нурбек Токтакуновнинг фейсбук саҳифаси

Тўктакуновнинг айтишича, суриштирувчи Болот Темиров милицияга олиб келинганида баённома тузмаган.

Тўхтақуновга ҳукмни видеога олиш ҳам тақиқланган. Адвокатига кўра, раислик қилувчи судя Нурбек Эсеналиев “ҳукм ошкора эълон қилинишини ҳам билмаган”.

Аввалроқ, 23 январ куни Свердлов туман суди журналистнинг ҳибсга олиниши ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг тинтув пайтидаги ҳаракатларини қонуний деб топган эди.

Temirov Live’ иши

22 январ куни милиция Temirov Live асосчиси Болот Темиров ва унинг ҳамкасби, шоир Болот Назаровни ҳибсга олди.

Болот Темировни ҳибсга олиш. Сүрөт: Азиза Раибердиева

Шу куни хавфсизлик кучлари Temirov Live таҳририятида тинтув ўтказишган. Улар Темировдан гиёҳванд моддалар топилганини айтишди. Тинтувга гувоҳ бўлган журналистларнинг айтишича, гиёҳванд моддалар Темировнинг чўнтагига солиб қўйишган. Милиция идорадаги барча техник жиҳозлар ва қаттиқ дискларни мусодара қилди.

Қўлга олингандан сўнг Темиров наркологияга олиб борилган – сийдигидан гиёҳванд модда чиқмаган. Эртаси куни Темиров ва Назаров ҳеч қаерга кетмаслик тилхати эвазига қўйиб юборилди

Темиров «сотиш мақсадини кўзламай гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқаришда» гумон қилинмоқда.

Темиров ҳам, Назаров ҳам милициянинг ҳаракатини ўз фаолияти ва давлатга қарашли «Қирғизнефтегаз» давлат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазут экспорти бўйича тергов билан боғлаган. Бу схемаларга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевнинг яқинлари алоқадор.