11-февралда Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида қирғизистонлик 56 ёшдаги аёл вафот этди. Унинг ўлимига «Зитерия» ҳусусий тиббий-диагностика марказидаги газ-ҳаво аралашмашисиинг портлаши сабаб бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Ўзбекистоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, портлаш 11-февралда соат 11:30да бўлган. Унинг оқибатидан бир киши ҳалок бўлиб, тўрт киши турли жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ташқи ишлар вазирлиги вафот этган қирғизистонлик фуқаронинг жасади яқин қариндошлари томонидан мамлакатга олиб келинганини тасдиқлашди.
Вазирликнинг маълумотига кўра, бу факт бўйича Ўзбекистоннинг Жиноят-жазо кодексининг «Меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини бузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди.
«Бу бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда. Масала Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчилигининг назоратида», — деб ёзилади билдирувда.