Қирғизистонда ўтган сутка давомида COVID-19 дан уч нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 2927 нафар киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Шунингдек, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 49ҳолати тасдиқланган. Аксарият ҳолатлар пойтахтда.
- Бишкек - 36;
- Чуй вилояти - 5 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 7 та;
- Ўш вилояти - 1.
Муассаса берган маълумотларга кўра, пандемия даврида мамлакатда жами 200 020 та коронавирус инфекцияси аниқланган.
Бундан ташқари, 13 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 513 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Яна 2 минг 286 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, сутка давомида 238 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.