Президент Садир Жапаров 11-февралда Олий суд етакчисининг уч ўринбосарини тайинлади. Президентнинг фармонига кўра, бу хизматда Олий суднинг судьялари Нургул Бакирова, Айбек Давлетов ва Нурлан Мусаев беш йил ишлайди.
Айни куни, 11-февралда президентнинг матбуот хизмати Олий суд етакчисининг ўринбосари Качике Эсенканов ўз аризасининг асосида хизматидан кетганини билдирди.
У билан бирга Карибек Дуйшеев беш йиллик муддатга Конституцион суд етакчисининг ўринбосари бўлиб тайинланди.
Бунга қадар Нургул Бакирова Олий суд етакчилигидан кетган. Унинг ўрнига бу хизматга Замирбек Базарбеков тайинланган.
Бакирова Олий суднинг етакчиси бўлиб 2021-йилнинг апрель ойидан бери ишлаб келган. Мазкур органдан унинг хизматдан кетишини янги Конституцияга кўра, судларни президент тайинлаши билан тушунтирган.