МХДҚ: Ўшда санитария-эпидемиология назорат марказининг директори қўлга олинди

367
Сурат: Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 9-февралда Ўш шаҳар касалликларнинг олдини олиш ва санитария-эпидемиология назорати марказининг директорини «вазифа ваколатини суиистеъмол қилиш»да гумон қилиб ҳибсга олди.

 * Махсус хизматнинг баёнотида қўлга олинган ходимнинг исм-шарифи О.С.М. деб берилди. Бу бош ҳарфлар Салтанат Орозбоевага мос келади.

Махсус хизматнинг маълумотларига кўра, Ўш шаҳар Касалликларнинг олдини олиш марказининг ва Давлат санитария-эпидемиология назорати ходимлари  шахсий манфаатларни кўзлаб назорат  вазифаларини тўлиқ бажармаган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаб, Орозбоева махсус хизматнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Ҳозирда бу ишга алоқадор ходимларни аниқлаш бўйича тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Бунга қадар МХДҚ «Айил Банк» ОАЖнинг тўрт ходимни «коррупция» гумони билан қўлга олган. Улар «Россиф» компаниясининг кредитга қўйилган гаровини сохта турда кўпайтириш билан давлатга зарар етказишда айбланмоқда.

Муаллиф: Бактигул Нарматова