Лайлак: Чегара ҳудудида олиб борилган ишлар вақтинча тўхтатилди

350

Баткен вилоятининг Лайлак туманида қирғиз-тожик чегара ҳудудида олиб борилаётган барча ишлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда 11-февралда МХДҚнинг Чегара хизмати билдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Мақсад қишлоғи ҳудудида Тожикистоннинг 15-20 нафар фуқароси тўплангани хабар қилинган.

МХДҚнинг Чегара хизматининг маълумотига кўра, тожикистонликлар қирғиз тарафдан Мақсад қишлоғининг ҳудудида олиб борилган хўжалик ишларини тўхтатишни талаб қилишган. Айни вақтда қўшни давлатнинг фуқаролари чегарани аниқланмаган ҳудудида тўсиқнинг пойдеворини қўйишга тайёргарлик кўра бошлаган.

«Низонинг кучайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида икки давлатнинг чегара муассасаларининг ҳудудий бошқармасининг етакчилари телефон орқали гаплашиб, унда чегара вакилларининг учрашувини ўтказиш масаласи келишилди», — деб билдиришди идорадан.

Икки томондан ҳам тўпланган халқ тарқатилди. Қирғизистоннинг Чегара хизмати 11-февраль соат 18:00га кўра вазият барқарор эканини таъкидлади.

Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро

27-январда Баткен туманининг қирғиз-тожик чегарасига яқин ҳудудларда низо чиққан. Дастлаб соат 17:50ларда Тўрт-Кўча ҳудудига тожик фуқаролари келиб, тошлар билан Баткен — Исфана автойўлини тўсиб олишган. Тожик чегарачилари эса жанжални «қирғиз томон қўзғади» деб билдирган.

Соат 19:30да икки томоннинг сўзлашувидан кейин жанжал ҳал қилинганига қарамай, отишма бошланган. Қирғизистоннинг Чегара хизмати ўқни биринчи бўлиб тожик аскарлари чиқарди деб маълум қилган. Тожикистоннинг чегарачилари эса бу маълумотни инкор қилиб, «жанжалнинг чиқишига қирғиз томон айбдор» деб билдирган.

Қирғизистоннинг Чегара хизмати Тожикистон миномёт ва гранатомёт билан ўқ отганини хабар қилган. Тожикистоннинг чегарачилари эса қирғиз томон учувчисиз самолётларни қўлланиб «Тожикистоннинг ҳаво худудини бузди» деб билдиришган.

Қирғиз чегарачилари эса тожик томон Қирғизистон учувчисиз самолётларни қўлланди деб маълумотни сохталаштирганини айтган.

Қирғиз ҳукумати қирғиз-тожик чегарасидаги охирги жанжалда келтирилган моддий чиқим 3 миллион сомни ташкил қилганини хабар қилди.

Чегарадаги отишмада икки омбор ёниб, бир неча турар жой ва икки автомобил зарар кўрган. Шунингдек мол ўғирлаш фактлари қайд этилган.

Тожикистоннинг Исфара шаҳрининг мэрияси эса жанжалнинг чиқими 1,5 млн сомони (тахминан 133 000 доллар) бўлганини хабар қилди. Тожикистон ҳукумати низода 52 турар жой яроқсиз ҳолга келганини таъкидлаган.

Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги мазкур жанжал бўйича «Тинчликка қарши жиноятлар» моддаси билан жиноят иши қўзғаган. Тожикистоннинг Бош прокуратураси эса Қирғизистоннинг чегарачилари ва айрим фуқароларига жиноят ишини очган.