Ўш вилоятининг Аравон туманида мамлакатда фаолияти тақиқланган «Йақин-Инкор» диний экстремистик ҳаракатининг аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га ИИВнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, Баткен вилоятининг Қадамжой ва Ўшнинг Новқат туманидан келган тўрт киши — 40 ёшдаги Г. Ш., 39 ёшдаги Н.М., 31 ёшдаги Я. Х. Ҳамда 21 ёшдаги Ш. А. Аравон туманида яширин тарқатиш ишларини олиб борган. Шунингдек Аравон туманининг айрим турғунларини аъзоликка ола бошлаган.
Шу билан бирга, Аравон туманининг 53 ёшдаги Т.М., 20 ёшдаги А. Ж., 44 ёшдаги Ж. Ш., 38 ёшдаги Х. А. Номли турғунлари ҳам қўлга олинди.
Қўлга олинганларнинг орасида аввал судланганлар ҳам бор. Бу факт бўйича «Экстремистик ташкилот тузиш ва молиялаш» моддасининг бешинчи бўлими билан тўрт жиноят иши қўзғалиб, икки иш судга ўтказиб берилди.
ИИМнинг матбуот хизмати тергов амаллари давом этаётганини қўшимча қилди.
«Йақин-инкорчилар» кимлар?
«Йақин-Инкор» Қирғизистонда «Таблиғи жамоат»дан алоҳида бўлиниб чиққан оқим қатори айтилади. 2017-йили 15-июнда Бишкекнинг Октябрь туман суди «Йақин-Инкор» оқимини экстремистик деб топган. Бунга Бош прокуратуранинг мурожаати сабаб бўлган.
«Йақин-инкор»чилар «болалар ва қизларни мактабла бўлиб ўқитиш зарур, телефон, телевизор ишлатмаслик керак» деган каби фикрларга тутиниб, соч-соқолини ўстириб, узун кийим кийишади.
Ҳозирда давлат раҳбари бу оқимнинг қанча тарафдори бор эканини кўрсатувчи аниқ маълумот йўқ. Бу оқим мамлакатда экстремистик ташкилот қатори тақиқ солингунга қадар сафини кенгайтиришга эришган. «Йақин-Инкор» ҳаракатининг аъзолари дастлаб Иссиқкўл, Чуй вилоятларида, кейин Норинда пайдо бўлган. Сўнгги вақтда бу гуруҳнинг вакиллари Баткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларини кеза бошлашган.
«Йақин-Инкар» Қирғизистонда тақиқ солинган ташкилотларнинг рўйхатига кирмай туриб айрим олимлар «инкорчиларни» жамиятга зарари йўқ, аммо замонавий ҳаётдан воз кечгалиги билан фарқланувчи одамлар қатори баҳолаб келишган.