«Зулушев адашди». Temirov Live’га алоқадор ишни ИИВ тергов қилмоқда

435
Қурманқул Зулушев 9-февралдаги матбуот анжуманида. Сурат: Бош прокуратуранинг матбуот хизмати

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан 10-февралда «Клооп»га алоқага чиқишиб, Temirov Live’га алоқадаор жиноят ишини Ички ишлар вазирлиги тергов қилаётганини айтишди.

Кечаги куни бош прокурор Қурманқул Зулушев суриштирувчи журналист Болот Темиров ва оқин Болот Назаровнинг ишини МХДҚ тергамоқда деб билдирган. Назорат органининг матбуот хизматидан Зулушев «адашиб кетди» деб тушунтиришди.

«Биз аввалдан жиноят иши ИИВ тарафидан тергов қилинаётганини айтиб келганмиз, бош прокурор эса “МХДҚ [тергов қилмоқда]” деб адашиб кетибди», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Бунга қадар МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам мазкур ишни ИИВ тергов қилаётганини айтган эди. Айни вақтда махсус хизматнинг етакчиси Темиров билан Назаров «гиёҳванд модда қўлланиш» бўйича қўлгани олинганини ИИВдан биринчи очиқлаган.

Temirov Live иши

Temirov Live томонидан 20-январда МХДҚ раҳбарининг жияни Байгази Матисаков бошқарган «Кыргыз Петролеум Компани» ва Ташиевлар билан алоқадор «Регион Ойл» ҳақидаги суриштирувни эълон қилган.

Суриштирувда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат корхонасидан мазут сотиш орқали 30 миллион сомдан ортиқ даромад топгани айтилади.

Суриштирув эълон қилинишидан бир неча кун ўтиб, 22 январда милиция Temirov Live асосчиси Болот Темиров ва унинг ҳамкасби, оқин импровизатор Болот Назаровни ҳибсга олган. Уларни қўлга олиш чоғида, ёнидан гиёҳванд моддалар топилгани айтилмоқда.

Темировнинг сўзларига кўра, модда солинган пакет атайин «солиб қўйилган». Унинг сийдиги ва қон таҳлилларидан гиёҳванд моддалар аниқланмаган. Эртасига журналист ва оқинни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қўйиб юборишган.

Кўп ўтмай тармоқда Temirov Live журналистларининг яширин камералар орқали тасвирга олинган  шахсий ҳаётига оид видеолар пайдо бўлган. Журналистлар мухбирларнинг кузатув остида бўлганини, улар ўзларини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларимиз деб таништирган шахслар томонидан шантаж қилинганини аниқлаган.