МХДҚ «Айил-Банк»нинг тўрт нафар собиқ ходимини қўлга олди

340

 Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот баёнотида ноаниқликка йўл қўйган. Департамент банк ходимларининг ҳибсга олинганини эълон қилган. Аммо, кейинроқ аниқ бўлишича улар «Айıл банк»нинг собиқ ходимлари бўлган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 8-февралда «Айил-Банк» очиқ акционерлик жамиятининг собиқ тўрт ходимни коррупция гумони билан қўлга олди. Улар «Россиф» компаниясининг кредитга қўйилган гаровини сохта турда кўпайтириш билан давлатга зарар етказишда айбламоқда.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, 2017-йили «Айил-Банк» «Россиф» ҳусусий ишхонасига 3,5 млн АҚШ доллар (295,7 млн сом) кредит берган.

Компаниянинг банкка гаров учун қўйган 348 млн сомлик мулкини текширганда, экспертиза унинг қиймати 271 млн сомни тузишини аниқлаган. Унинг натижасида ўртада 76 млн сом фарқ чиққан. «Айыл Банк»нинг 100% улуши давлатга тегишли.

Мазкур факт бўйича «Коррупция» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар МХДҚниинг вақтинча ушлаб турилувчи жойига киргизилди. Ҳозирда жиноятга алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш ишлари давом этмоқда.

«Россиф» масъулияти чекланган жамияти Адлия вазирлигидан 2021-йили қайта рўйхатдан ўтган. Унда ишхона кенг ассортиментдаги товарларни улгуржи сотиш бўйича фаолият олиб борилиши ёзилган. Унинг етакчиси сифатида Мирзабек Чукуев, асосчиларидан бири қатори Чингиз Карамолдоев кўрсатилган.