Жаҳон кўчманчилар ўйинлари бу йил Туркиянинг Изник шаҳрида ўтади

337

Навбатдаги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2022-йили сентябрь ойи охирида Туркиянинг Изник шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда собиқ маданият вазири Султон Раев Фейсбук саҳифасида ёзди.

Сурат: Султон Раевнинг Фейсбук саҳифасидан

Бу маълумотни Раев ўйинни уюштириш қўмитасининг ишига қатнашаётгани сабаб билдирди.  Собиқ вазир қўмитанинг иши Туркиянинг спорт ва ёшлар вазири Мехмет Мухарам Касапоглунинг иштирокида ўтганини қўшимча қилди.

«Бугунги кунга келиб 74 давлатдан 2050 этноспортчининг иштироки кутилмоқда. Кўчманчилар ўйининг доирасида маданий дастурга алоҳида эътибор қаратилган. Ўйиннинг тантанали очилишига ва ёпилишига Туркиянинг энг яхши режиссёрлари, сценаристлари жалб қилинган», — деб ёзди Раев.

Жаҳон кўчманлар ўйинлари — бу Қирғизистоннинг йирик лойиҳаси. Кўчманлар ўйинлари 2014-2018-йиллар давомида ҳар йили Қирғизистонда ўтиб келган. Кейин эстафета Туркияга берилган. 2020 ва 2021-йиллари Жаҳон кўчманлар ўйинлари COVID-19 пандемияси сабаб вақтинча қолдирилган.

Кўчманлар ўйинларида спортнинг этник турлари бўйича халқаро спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақанинг асосини Марказий Осиёнинг қадимий кўчман халқининг ўйинлари ташкил қилади. 2021-йилнинг декабрида Жаҳон кўчманлар ўйинлари Қирғизистон номидан ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросларининг рўйхатига киргизилган.