Баткенда вилоят маъмуриятининг аппарат етакчиси блогерни урганини инкор қилди

6-февралда президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигининг аппарат етакчиси Алихан Ураимов билдирув тарқатиб, блогер Батмакан Жолболдуевани «урмаганини» айтди.

Амалдор ўз сўзида блогер Жолболдуевани «жамоатчиликни адаштиришга ҳаракат қилмоқда» деб айблади.

Унинг айтишича, Жолболдуева «ноадекват хатти-ҳаракат орқали уни провакация қилган» ва унинг айбловлари асоссиз.

Шунингдек Ураимов видеода тасвирга олинмай қолган қисмида Жолболдуева «уни муштлаб, кийимларини тортқилаб, обрўсига путур етказганини» айтди.

Унинг қўшимча қилишича, ОАВ воқеа юзасидан «бирёқлама маълумот» тарқатган. (Аммо воқеадан сўнг вакилликнинг матбуот хизматидан изоҳ олиш имкони бўлмаган).

Жолболдуеванинг иддао қилишича, можаро бўлган ҳокимликдаги кузатув камераларидаги видео ўчириб ташланган.

Ураимов ва Жолболдуева  ўртасидаги можаро

Аввалроқ Жолболдуева  милицияга мурожаат қилиб, Ураимов уни уриб, сочидан судрагани, телефонини синдириб ташлагани ҳақида ариза берган эди. У амалдор уни мажлис хонасидан олиб чиқишга уринаётгани акс этган видеони эълон қилган.

Жолболдуеванинг сўзларига кўра, у «Ишеним» ва «Ынтымак» партияларидан бўлган Жогорку Кенеш депутатлари йиғилиши бўлиб ўтаётган Исфана ҳокимлигига келган ва унда журналист сифатида қатнашмоқчи бўлган. Бироқ Ураимов унинг ишига ҳар томонлама халақит берган.

«У расмий ОАВ вакили эмаслигимни айтди ва мени мажлислар залидан олиб чиқишга уринди. Кейин у телефонни олиб, мени урди ва сочларимдан судраб кетди», — деган Жолдубаева.