Бекешев президентдан ижтимоий тўловлар тармоғидаги ислоҳотни унга топширишни илтимос қилди

389

Депутат Дастан Бекешев президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.

«Президент Садир Жапаровга ижтимоий тўловлар ва нафақаларни тўлаш тармоғининг ислоҳат қилишни менга ишониб топширишни таклиф қиламан. Ижтимоий фонд ўзи жиддий ўзгаришларга бора олмайди», — деб айтди у.

Бекешев 4-февралда Ижтимоий фонд презинтация қилганини айтиб, ижтимоий тўловлар тармоғига ўзгартиришларни киргизиш зарурлигини таъкидлаган.

«Бугунги кунда пенсионерлар пенсияни кўпайтиринглар деб тўғри талаб қилишмоқда, аммо давлат буни амалга ошира олмайди. Чунки бир нафақачининг пулини 0,8 ишчи таъминлайди. Ўрта ёшдаги фуқаролар келажакдаги пенсияси ҳақида ўйлашдан қўрқишади, ёшлар эса арзирли пенсиядан умуман умид қилишмайди», — деб айтди Бекешев.

У бугунги кунда давлат берк кўчада деб ҳисоблайди.

«Пенсия ёшини кўтариш мумкин эмас — бу ижтимоий норозиликларга сабаб бўлади ва яхши ҳолат келгунга қадар ўзгартиришларни оз-оздан қилиш керак. Айни вақтда тадбиркорлар ва ишчилар Социал фондга бўлган тўловлар юқори эканидан норози бўлишиб, социал тўловларга жуда кам тийинларни ушлатиб, хатто қайдсиз меҳнат ҳақларини тўлаб беришмоқда. Бундай давом этиши мумкин эмас», — деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Дастан Бекешев қуйидаги ўзгартиришларни таклиф қилади:

  • даромад солиғини бекор қилиш ва уни ижтимоий тўловлар билан бирлаштириш, даромаднинг 15 фоизи миқдорида ижтимоий солиққа айлантириш;
  • даромад солиғидан озод қилишни, имтиёз беришни қисқартириш ва имтиёз олганларни  ижтимоий тўловлардан қисқартириш;
  • даромад солиғининг баъзи чегирмаларини олиб ташлаш;
  • патентларни бекор қилиш керак бўлади ва бунинг ўрнига соддалаштирилган тартибда даромаднинг 15 фоизини тўлаш имконини беради;
  • «Ҳамма тўлайди» тамойилини қўллаб, Ижтимоий фондга чегирмадан бўшатишни  олиб ташлаш;
  • 15% ижтимоий солиқнинг 5 %и даромад солиғидан, 2,5%и тўплаш қисмига, 2,5%и тиббий суғуртага ва қолган 5%и пенсия жамғармасига бўлинади.