Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 3-февралда берган маълумотига кўра, Қирғизистонда COVID-19 юқтирган тўрт нафар бемор вафот этди. Шу билан мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2 893 нафарга етди.
Шунингдек, сутка давомида 243 кишида коронавирус тасдиқланган:
- Бишкек - 124;
- Ўш - 5;
- Чуй вилояти - 56;
- Ўш вилояти – 5 та;
- Талас вилояти – 4 та;
- Норин вилояти – 8 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 27;
- Жалолобод вилояти – 4 та;
- Баткен вилояти - 10.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус инфекциясининг 198 962 ҳолати аниқланган.
Шунингдек, сутка давомида 617 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди