Ўш шаҳар ИИБнинг патрул хизмати Ўш шаҳрида пиёдалар ўтувчи қисмдан ўтаётган қизни уриб кетиб, воқеа бўлган ердан яширинган ҳайдовчи топилганини хабар қилди. Машина жарима майдонига киргизилиб, тергов бошланди.
Шаҳар милициясидан «Клооп»га билдиришича, воқеа 27-январда соат 15:45да Риспай Абдиқадиров кўчасида бўлган. Унда пиёда йўлагидан ўтаётган йўловчини Daewoo matiz русумидаги машинанинг ҳайдовчиси уриб кетган.
«Турмуш» нашри воқеа бўлган ердан видео эълон қилган. Унда йўлакдан ўтиб бораётган қизни уриб олгандан кейин, ҳайдовчи машинасини тўхтатиб тушишга урингани кўринади.
Йиқилган қиз эса ўрнидан туриб босиб кетган.
Патрул хизматининг матбуот хизмати ҳайдовчи воқеа бўлган ердан қочиб кетганини таъкидлади. У қўлга олингандан кейин машинаси жарима майдонига киргизилиб, ўзи ҳеч ақаерга кетмаслик тилхати билан қўйиб юборилгани айтилди.
Милициядан терговнинг дастлабки версияси бўйича аварияга ҳайдовчи айбдор эканини айтишди. Ҳозирда суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, тергов давом этмоқда.
Бунга қадар, ўтган йилнинг сентябрь ойида, Ўш шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар йўлакчасидан ўтиб бораётган 8 ёшдаги ўқувчи қизни уриб, қочиб кетган.
Воқеа видео-назорат камерасига ҳам тушиб қолган. Унда қиз ўтиб бораётган вақтда машиналар тўхтаб турган, аммо йўлнинг тўлиқ кўринишини йўлакдан ўтиб тўхтаган маршрутка тўсиб турган.
Қиз машина йўқ деб ўйлаб югуриб ўтиб бораётганда «Дэу-Матиз» қаттиқ тезликда келиб, қизни бир неча метр узоқликка улоқтириб урган.
Унинг оқибатида ўқувчи тан жароҳати олиб, Ўш вилоят болалар касалхонасига етказилган. Кейинчалик ҳайдовчи топилиб, Ўш шаҳар ИИБнинг тергов хизматига ўтказиб берилган.
Муаллиф: Болдукан Айдарбек қизи
Муҳаррири: Айбике Адилет қизи