ОАВ: Фирибгарликда гумонланган МСКнинг аъзоси Бақит Эшимов ишини давом эттирмоқда

281

Марказий сайлов комиссиясининг фирибгарликда гумон қилинаётган аъзоси Ақилбек Эшимов МСКда фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда бир қатор оммавий ахборот воситалари хабар қилди.

«Акипресс» нашрининг маълумотига кўра, Эшимов Марказий сайлов комиссиясининг январдаги икки йиғинига қатнашишган. Январь ойи бошида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Эшимовни ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатган — бу ҳақда адвокати Жиргалбек Бабаев 24.kg нашрига билдирган.

2021-йилнинг сентябрида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Эшимовни  фирибгарликда гумон қилиб қўлга олган. Ўшанда махсус хизмат Эшимов «Қирғизистон» партиясининг лидерларидан бири билан парламент депутатлигига номзодларнинг биридан 550 минг доллар олганини маълум қилган.

Терговнинг версияси бўйича, пулни улар номзоднинг номини 2020 йилдаги парламент сайловларида мазкур партиянинг рўйхатида «биринчи бешликка киргизиш эвазига» олишган.

«МСКнинг аъзоси ва партиянинг лидерларидан бири ўзига олган вазифани бажара олмай, А.Д номли номзодга 300 минг долларни қайтариб бериб, унинг 250 минг долларини ўзига олиб қолган», — деб МХДҚдан билдиришган.

Шундан кейин Бош прокуратура Эшимовга «махсус йирик миқдордаги фирибгарлик» моддаси билан гумонланаётгани ҳақида билдирув юборган.

2021-йили декабрда Эшимов истеъфога кетишга ариза ёзиб, аммо январда у бу фикридан қайтиб, хизматдан кетиш ҳақида аризани қайта чақиртиб олган.