COVID-19: Охирги суткада беш киши вафот этди, 356 янги ҳолат қайд этилди

324

Республика тезкор штабининг маълум қилишича, Қирғизистонда 28-январга кўра коронавирусдан беш киши вафот этди, юқтиришнинг 356 янги ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек шаҳрида — 216;
  • Чуй вилоятида — 88;
  • Жалолобод вилоятида — 14;
  • Иссиқкўл вилоятида — 14;
  • Боткен вилоятида — 12;
  • Талас вилоятида — 5;
  • Ўш вилоятида — 4;
  • Ўш шаҳрида — 3.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 197 437га етдди. Давлат бўйича 185 771 киши вирусдан тузалди. Коронавирусдан жами 2 867 нафар киши вафот этди.

Охирги суткада касалликдан 604 нафар бемор тузалиб чиқди. Ҳозирда 1104 бемор касалхонда,  6 180 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, 28-январга кўра 10 377 киши COVID-19га қарши вакцина олди, унинг ичида 6 737 киши биринчи, 825 киши иккинчи дозасини, 2 815 нафар кииши эса бустер дозасини олди.