Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 26-январга кўра коронавирусдан тўрт одам вафот этди, 370 янги ҳолат қайд этилди.
- Бишкек шаҳрида — 243;
- Чуй вилоятида — 71;
- Жалолобод вилоятида — 18;
- Баткен вилоятида — 15;
- Иссиқкўл вилоятида — 11;
- Норин вилоятида — 5
- Ўш вилоятида — 4;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Талас вилоятида — 1.
COVID-19 пандемияси бошлангандан бери ўлкада касалликка чалинганларнинг умумий сони 196 602га етди. Ўлка бўйича 184 538 киши вирусдан соғайди. Коронавирусдан умумий 2 858 вафот этди.
Бир суткада касалликдан 510 бемор соғайди. Ҳозирда 1 118 бемор касалхонада, 6 583 киши уй шароитида даволанмоқда.
26-январга кўра 7 369 одам COVID-19га қарши вакцина олди, уларнинг орасидан 3 876 одам биринчи дозасини, 805 киши иккинчи дозасини, 2 688 одам бустер доза олди.