Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги «Қирғиз Республикаси меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги» қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди. Унда муассаса меҳнат кодексига «масофадан ишлаш» тушунчасини киритишни таклиф қилмоқда.
Ҳужжатнинг маълумотномасида меҳнат бозорида жиддий ўзгаришлар бўлаётгани, қонун лойиҳаси [масофадан ишлашган] ишчилар билан «юридик муносабатни тасдиқлаб олиш» учун ишлаб чиқилгани айтилади.
«Рақамли технологияларнинг ривожлантириш натижасида бандликнинг ҳажми қисқармоқда, бу уни янги формалари пайдо бўлишига олиб келмоқда (фриланс, мустақил ишлаш, масофадан ишлаш ва бошқалар). Шунингдек, COVID-19 пандемияси сабаб юзага келган эпидемиологик вазият масофадан ишлашни киритиш билан меҳнат шартномаси фаоллигини оширди», — деб айтилади ҳужжатда.
Масофадаги деб қандай иш ҳисобланади?
Қонун лойиҳасида масофадан ишлаш деб ходимларни иш берувчи жойлашган ерда бўлмай бажарган иши ҳисобланади. У иш ва иш берувчи билан алоқада бўлиб туриши учун ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш керак.
Қонун лойиҳаси нима сабабдан таклиф қилинмоқда?
Меҳнат кодексига «масофадан ишлаш» тушунчасини киритишдан ташқари, қонун лойиҳаси ходимлар билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси кўрсатилган электрон имзо қўйиш билан электрон ҳужжат турида тузиш таклиф қилинади.
«Электрон меҳнат шартномасини тузиш расмий меҳнат муносабатларини рўйхатга олиш тезлигини оширади. Бу масофадан ишга жойлашишга кўпроқ имкон беради: изловчи бошқа ҳудуддан иш берувчини танлай олади, масофодан суҳбатдан ўтади ва меҳнат шартномасини туза олади», — деб айтилади қонун лойиҳасида.
Меҳнат вазирлигидан «масофадаги» ходимларга меҳнат қонунларида кўрсатилган барча ижтимоий-меҳнат кафолатлари берилади деб таъкидлашди.
Меҳнат кодексининг барча нормалар, бунинг орасида маош тўланиши, иш ва дам олиш вақтлари, кафолат, товон пули ва бошқалар тўлиқ қўлланади.
Асосий саҳифадаги сурат: Yasmina H /