Президент Садир Жапаров масофадан ишлаш режимига ўтди. Бу ҳақда 24-январда давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, бу президентни олдиндаги Хитойга бўладиган сафарига боғлиқ.
«Бу дунёда коронавирус инфекцияси тарқалаётган вақтда эпидемиологик хавфсизлик чораларини сақлаш зарурлиги учун», — деб тушунтирди матбуот хизмати.
Бундан ташқари, «давлат раҳбари тўлиқ иш графиги бўйича ишлашни давом эттиради» деб таъкидлашди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Садир Жапаровни Хитойга бўлган сафари 3-5-февралга режалаштирилган. Унда президент Пекин шаҳрида 2022-йилги қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимига қатнашади ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашув ўтказади.
Ҳисоб бўйича 24-қишки Олимпиада ўйинлари 2022-йилнинг 4-февралидан 20-февралгача Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтади.