Рассом Татьяна Зеленская суриштирувчи-журналист Болот Темировга бағишланган янги арт эълон қилди.
22-январда суриштирувчи журналист Болот Темировнинг офисига ит етаклаган ниқобли одамлар кириб келиб, журналистларни ҳаммасини ерга ётқизиб, тинтув қилишган. Кейин улар суриштирувчи Болот Темировнинг чўнтагига елим халтага ўралган буюмни солиб, кўп ўтмай олиб чиқиб гиёҳванд модда топишганини маълум қилишган.
Ўзларини гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизмати ходимларимиз деб таништирган одамлар Болот Темировнинг офисидан процессор, камера ва ҳужжатларни олиб чиқиб кетган. Шу билан бирга журналист Болот Темиров қўлга олинган.
Қирғизистоннинг медиа жамоатчилиги мурожаат билан чиқиб, куч тизимларининг ҳаракатларини журналистларнинг фаолияти босим ўтказиш эканини таъкидлашган. Бишкекда, Ўшда ва Қоракўлда журналистлар, фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари митингга чиқиб, Болот Темировни озод қилишни талаб қилишган. Улар бу Қирғизистондаги сўз эркинлигига таҳдид эканини айтишди.
23-январда Темиров ҳеч қаерга кетмаслик тилхати асосида чиқарилиб, бироқ тергов ишлари давом этади. Темировга сотиш мақсадини кўзламай, гиёҳванд модда тайёрлаш бўйича айб қўйилган. Шундай айб унинг ҳамкасби Болот Назаровга ҳам қўйилгани айтилди. Ўша куни Назаров иш жойида йўқ бўлган. Кейинчалик у ҳам қўлга олингани маълум бўлган, бироқ ҳамкасблари у билан боғлана олмаган — Темиров оқинга ҳам гиёҳванд модда солиб қўйишганини айтган.
Бунинг бари МХДҚ етакчиси Камчибек Ташиевнинг оиласи ҳақидаги суриштирув чиққандан кейин бошланган.