Temirov Live’нинг журналисти «Клооп»га ҳуқуқ тартибот органлари суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «чўнтагига гиёҳванд модда солиб қўйганини» билдирди.
Маълумотга кўра, офисга гиёҳванд моддаларни айлантиришга қарши курашиш хизматининг ходимлари келиб, журналистларни полга ётқизиб, тинтув бошлаган.
Журналистнинг айтишича ниқобли одамлар «қайсидир Болот исмли киши кимгадир наша чектирганини айтиб, журналист Болот Темировнинг чўнтагига гиёҳванд модда солишган. Шундан кейин кўпчиликнинг олдида гиёҳванд топилди деб олиб чиқишган».
Аввалроқ Temirov Live каналининг офисига милиция ходимлари келгани маълум бўлган. Маълумотга кўра, суриштирувчи журналистларга ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари келию, қандайдир бир ҳужжатларга қўл қўйишни талаб қилган.
Журналист Актилек Капаров соат 19:00да таҳририятдан чиқиб кофе олиб келиш учун йўл олганда Temirov Live’нинг офисига махсус либосдаги эркаклар кирганини айтиб берган. У қайта офисга кира олмаган, айни вақтда «Клооп»нинг журналистлари билан бирга воқеани кузатиб турибди. Офисни ниқоблик кишилар овчарка ити билан қўриқлаб турибди. Бизнинг журналистларни у ерга киргизишмаган.