«Ата Мекен» партияси лидери Ўмурбек Текебаев «Бутун Қирғизистон» фракцияси бошчиси Адахан Мадумаровни 2009-йили қирғиз-тожик чегараси бўйича имзолаган протоколи ҳақида фикр билдирди. Собиқ депутат Мадумаровга нисбатан қўзғалган жиноий ишни «сиёсий таъқибнинг бир тури» деб сифатлади.
Текебаев сўзининг бошида мазкур протоколнинг аҳамиятидан норози эканини таъкидлади. Бироқ Текебаев амалдаги қонун бўйича Мадумаровга нисбатан жиноий иш қўзғалмаслигини кераклигини айтди.
«Мазкур протоколга 2009-йилнинг баҳорида қўл ўқйилган, 13 йил ўтди. Жиноят қонунларининг ўзини принциплари бор: муддати ўтган воқеаларга жиноий иш қўзғалмайди [...] Қўзғалган ишлар бўлса, муддати ўтиши билан автоматик турда ёпилиши керак деб турибди», — деди Текебаев.
Сиёсатчи 2021-йили қабул қилинган Жиноят ва жазо кодексининг 58-моддасига таяниб, «10 йил ўтиб кетган воқеаларга иш қўзғалиши мумкин эмаслигини» билдирди. Текебаев шу принцип Жиноят процессуал кодексининг 27-моддасида ёзилиши кеоаклигини таъкидлади.
*Қонунга мувофиқ, эслаш муддати «Қотиллик», «Қийноқлар», «Вояга етмаганларни зўрлаш», «Жинсий зўравонлик ҳаракатлари», «Террор актлари» ва «Экстремистик ташкилот тузиш ва молиялаш» моддаларига қўлланилмайди. Шунингдек, тинчликка, одамлар хавфсизлигига қарши қилинган ва бир неча ҳарбий жиноятларга эслаш муддати қўлланилмайди.
Протоколга Нурлан Сулайманов ҳам қўл қўйган
Ўмүрбек Текебаев қирғиз-тожик чегарасидаги 275 метр ер бўйича 2009-йилнинг декабрь ойида Қирғизистон билан Тожикистон ҳукуматининг вакиллари учрашганини эслатди. Сиёсатчининг айтишича, қирғиз ҳукумати номидан ўша вақтдаги транспорт вазири Сулайманов қўл қўйган.
«Парламентга келиб тушган, бироқ [2010-йили] апрель революцияси бўлиб [протоколни ратификациялаш ҳақидаги] қонун лойиҳаси янги парламентдан ўтмай қолган», — деди Текебаев.
*Нурлан Сулайманов 2012-йили лавозимидан фойдаланиб, давлат бюджетга 41 млн сом зарар келтирган деб айбланган. Бироқ Сулайманов жавобгарликка тортилмаган: у даволаниш учун Германияга учиб кетиб, ўша бўйича «бедарак бўлган». 2016-йили Нурлан Сулаймановнинг иши муддати ўтгани сабаб қисқартирилган.
Шунингдек, Текебаев Мадумаровга қарши жиноий иш 2019-йили қўзғалиб, ўша вақтда Сооронбай Жээнбеков давлат раҳбари бўлганини билдирди. Сиёсатчи агар Жэнбеков ҳукумати «адолатли бўлиб, қонун бўйича иш қиламиз деганда жиноий иш фақат Мадумаровга эмас, Нурлан Сулаймановга ҳам қўзғалиши керак эди» деган фикрни айтди.
«Бироқ бундай бўлмади. Нурлан Сулайманов [2017-йили] президент Сооронбай Жээнбековни қўллаб чиқди, Мадумаров унга қарши чиқди. “Мадумаровга иш қўзғалиши керак” деди, Нурлан Сулайманов ҳақида ҳеч анрса айтилмади. Аксинча, ҳукумат Нурлан Сулаймановни “Кыргызстан” партиясига киритиб, 2020-йилги сайловга чорлади», — деди у.
«Ата Мекен» лидери янги президент Садир Жапаров бу масалани қайта кўриб, бироқ қирғиз-тожик чегараси бўйича ҳукуматлар аро шартномани имзолаган Сулаймановга иш қўзғалмаганини таъкидлади. Қолаверса, Сулайманов Министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланган. Бундан ташқари, Сулаймановнинг ўғли — Элдар Сулайманов — МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга тегишли дейилган «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан депутатлик мандатига эга бўлган.
«Турли даражадаги ҳужжатлар бор, бироқ жиноий Мадумаровга қўзғалади, ишни бажариб, Жогорку Кенешгача олиб кирган одамларга иш қўзғалмайди. Шунинг ўзи биргина воқеа бўйича икки хил одамга икки хил муносабатлагини, бу танланма процесс эканлигини исботлади. Мадумаровга қарши қўзғалаётган иш сиёсий мотиви, сиёсий нияти борлигини кўрсатади», — деб якунлади сўзини Текебаев.
Қандай протокол?
2009-йили Ўш — Баткен — Исфана йўли таъмирланиб, бу ерга кўпирик қуриш учун қирғиз-тожик чегарасидаги Тўрт-Кўча участкасига яқин жойлашган аниқланмаган ҳудудда 275 метр узунликдаги ерни Тожикистондан 49 йилга ижарага олиш қарори келишилган. Бу протоколга ўша вақтдаги хавфсизлик кенгаши котиби Адахан Мадумаров қўл қўйган.
Бироқ Жогорку Кенеш бу протоколни ратификациялашдан бош тортган.
Адахан Мадумаров ўзи 2019-йилнинг 18-сентябрида «Азаттык»нинг «Ынгайсыз суроолор» дастурида протоколга қўл қўйганини чегара масаласини тинчлик йўли билан ҳал қилишни ягонв йўли бўлган деб асослаган .