«Яна жанжал чиқарамиз деб ўтирибсизларми?» Азимбек Бекназаров Мадумаровга қарши кўрсатма бермаганини айтди

355

Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Азимбек Бекназаров Бош прокуратурага июнь қўзғолони бўйича сўроқ қилинганини билдирди. Шу билан бирга сиёсатчи МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билан «Бутун Қирғизистон» фракцияси лидери Адахан Мадумаровга мурожаат йўллади.

Бекназаровнинг айтишича, у бош прокуратурага депутат Мадумаровга қарши кўрсатма бериш учун эмас, 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича сўроққа чақирилган.

«Бундан икки йил олдин Адахан-жанобларини “мени элчиликка сотилиб кетди” деган сўзи бўйича матбуот анжуманида унга жавоб берган сўзимни узиб-кесиб, Адаханга қарши сиёсатда қўлланишмоқда. Куни кеча “ўша сўзингизни аниқлаб олайлик” деган терговчиларга “маъқул, аниқлаштирайлик” деган сўзимни Адахан жаноблари ҳам, ҳукумат ҳам сиёсат қилмоқда», — деди Бекназаров.

*Бекназаров 2019-йилнинг декабрь ойида Малайзияга элчи бўлиб тайинланган — бу лавозимни унга собиқ президент Сооронбай Жээнбеков таклиф қилган.

**2020-йилнинг январь ойида Бекназаров «Акипресс»да матбуот анжумани ўтказиб, Мадумаров хавфсизлик кенгаши котиби бўлган вақтда қирғиз-тожик чегараси масаласи бўйича протоколга қўл қўйишга ҳақсиз бўлганини билдирган. Мадумаров эса Бекназаров бу билдирувни айтгандан кейин «унга “ишга ярайди” деган муҳр босилганини» айтган.

«Ҳурматли Қамчи иним, Адахан иним: бир йил олдин Баткен воқеасини, чегара сирини сақлаб чиқармаган муаммони энди тергов сирини бузиб, халқнинг бошини оғритиб, яна можаро қиламиз деяпсизларми? Сўроқ қилганда ҳам, сўроқ берганда ҳам қонунга амал қилиб, тергов махфийлигини сақлаб, халқнинг бошини оғритмай тинч қўймайсизларми?» — деди Бекназаров.

Шунингдек, Бекназаров Қирғизистонга хизмат сафари билан келганини таъкидлади.

Азимбек Бекназаров 17-январда Бош прокуратурада сўроқ қилинган. 19-январда назорат органида Бекназаров билан МХДҚнинг собиқ раиси Кенешбек Дүйшөбаев ўртасида 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича юзлашиш бўлди.

Бош прокуратура 2009-йили қирғиз-қозоқ чегарасига боғлиқ протокол бўйича ҳам тергов бормоқда. Шу асосида «Бутун Қирғизистон» лидери Адахан Мадумаров бир неча марта сўроқ қилинган.

Мадумаров сўроқни ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлаб, «босим бўлаётганини» билдирган. Унинг айтишича, «бари президент Садир Жапаровнинг матбуот анжуманида қилган билдирувидан кейин бошланган».

Давлат раҳбари Садир Жапаров 17-январда «Вечерний Бишкек» нашрига интервью бериб, «Бүтүн Кыргызстан» лидерини кескин танқид қилиб, Мадумаров имзолаган протоколни «асрлар давомида кечирилмас сотқинлик» деб атаган.