ТИВ: Қозоғистонда йўқолган қирғизистонлик топилгани йўқ, қидирув давом этмоқда

343

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда 8-январда йўқолган қирғизистонлик Чолпонбек Сидиков ҳамон топилмаганини билдирди. Бу билдирувни муассаса «Клооп»га билдириб, «қидирув ишлари давом этаётганини» маълум қилишди.

Чолпонбек Сидиков 46 ёшда, Қирғизистон фуқароси. У Олмаоатга келиб, мебель ясаган. Дўсти Айгул Сартбаеванинг айтишича, Сидиков норозилик акцияларига қатнашмаган ва бунга унинг исботи бор.

«У норозиликларга қатнашган эмас, уйдан чиқмай ўтирган, гувоҳлар бор», — деган Сартбаева.

Чолпонбек Сидиков. Фото: Orda.kz

Сыдыков вақтинчалик рўйхатини муддати тугагани сабаб 8-январда Қирғизистонга жўнаган.

«Антитеррористик операциянинг қурбони бўлгандан кўра уйда ўтириб миграция қоидаларини бузгани яхши эди. Бу эҳтиётсизлик, ақлга сиғмас қадам бўлди. Уни таксидан шаҳарнинг чиқишида блокпостда тушириб қолдиришган экан», — деб ёзган Сартбаева.

Сартбаев Сидиковни тополмаётганини 15-январда ижтимоий тармоқларда билдирган. Сартбаева уни митингчи деб айбни тан олдиришади деб хавотир бўлган. аввалроқ Қозоғистон беш қирғизистонлик қўлга олинганини билдирган эди — натижада бари озод қилинган, бироқ уларнинг орасида Сидиков бўлмаган.

«Уни қўлга олингани ҳақида Қирғизистон консуллигига хабар қилганмиз, бироқ ҳозирча топилмади. Мен хавотирланяпмиз, унга ўхшаган ҳуқуқи чекланган кучсиз одамга тартибсизликларга қатнашди деган айбни “осон илиб қўйса бўлади”. Викрам Рузахунов воқеаси ҳам қўрқитади. Агар у таниқли жазовий пианист эмас, Чолпонбек каби оддий ишчи бўлганда нима бўларди? Йўқолганига олти кун бўлди», — дейди Айгул Сартбаева.

Унинг айтишича, Сидиковни тартибсизликларга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш учун Кошмамбет қишлоғидаги вақтинча сақлаш жойига олиб кетишган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 15-16-январда Қирғизистон ва Қозоғистоннинг ОАВлари ҳам ёзган.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Ниязалиев Қирғизистоннинг Нур-Султандаги элчилиги ва Олмаотадаги бош консуллик Қозоғистонда 8-январда йўқолган Чолпонбек Сидиковни излаётганини айтган.

«Олмаотага 2021-йилнинг 11-октябрида учиб келгани маълум. Қозоғистон томондан консуллик ишлари давом этмоқда», — деган у.

Қўлга олинган яна бир қирғизистонлик

ТИВнинг матбуот хизмати «Клооп»га қозоқ чегарачилари томонидан қўлга олинган Сиймик Ўмүрбек ўғли ҳам озод қилинмаганини айтишди. У 10-январь куни қўлга олинган ва бу ҳолатни норозиликлар билан алоқаси йўқ.

«17-январда [Қирғизистоннинг] бош консуллиги ходими Сиймик Ўмурбек ўғли билан видеоконференция орқпли боғланган, у ҳаммаси жойида эканини айтган», — деб билдиришти ТИВдан масала «алоҳида назоратда» эканини қўшимча қилди.

Қирғизистонликни қўшни ўлканинг чегарачилари томонидан қўлга олинганини 12-январда депутат Акилбек Түмөнбаев Жогорку Кенеш йиғинида айтган. Сиймик Ўмурбек ўғлининг онасини айтишича, 10-январь куни ўғли Иссиқкўлнинг Туп тумани Каркира яйловида мол излаётиб билмаган ҳолда Қозоғистон чегара чизиғидан ўтиб кетган. Уни ўша ерда ушлашган.

Кейинчалик у президент Садир Жапаров ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга ўғлини қайтариб келишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

12-январда Қирғизистон бош прокуратураси Қозоғистоннинг ТИВга Ўмурбек ўғлини қўлга олиниши ҳақида маълумот бериш илтимоси билан нота юборган. Бош консуллик қозоқ томондан қирғиз фуқароси бўйича ишни кўриб чиқишни тезлаштиришни сўраган. 13-январда МХДҚ чегара хизмати болани озод қилиш бўйича сўзлашувлар бораётганини маълум қилган.