Марказий сайлов комиссияси Бишкекдаги Биринчи май ва Свердлов бир мандатли сайлов округидаги қайта сайловга тўрт номзодни рўйхатга олди.
МСКнинг маълуомтига кўра, Биринчи май округидан адвокат Нурбек Токтакунов билан собиқ вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтишди.
Свердлов округи бўйича Бакит Бакиров билан Улукбек Тургунбаевга номзодлик гувоҳномаси берилди.
Биринчи май ва Свердлов бир мандатли сайлов округи бўйича қайта сайловга умумий 35 номзод қатнашиш ниятини билдирган. Ҳозирда МСК номзодларнинг аризаларини кўриб чиқмоқда.
Бир мандатли сайлов округи бўйича депутатликка номзодларни кўрсатиш 2022-йилнинг 27-январида тугайди. Рўйхатга олиш учун ҳужжатларни МСКга 2022-йилнинг 30-январигача топшириш керак.
Биринчи май ва Свердлов округларида қайта сайлов 2022-йилнинг 27-февралида бўлади. 2021-йилнинг 28-ноябрда ўтган парламент сайловида мазкур икки округда «Барига қарши» овоз берганлар кўпайиб, қайта сайлов эълон қилинган.
Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш тизим билан ўтган. Унинг орасидан 54 депутат партия рўйхати билан, 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган.
Марказий сайлов комиссияси партия рўйхати бўйича парламент сайловининг натижаси 15-декабрда маълум қилинган.
Коммисиянинг қарори бўйича, Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 5% тўсиқдан ўтган олти партиянинг номзодлари кирган. Улар 29-декабрда қасамёд қилиб, депутатлик мандатлари топширилган.