Миллионлик хонадонлар, чет элдаги бизнес «Важные истории» Тўқаевни мулкининг рўйхатини тузди

433

Россиянинг «Важние Истории» нашри 14-январда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев оиласининг кўчмас мулклари ва даромад манбаи ҳақидаги суриштирувни эълон қилди.

Суриштирувнинг муҳим нуқталарига тўхталамиз.

Қасим-Жомарт Тўқаев. Сурат:Vlast.kz.

Уйлар ва чет ўлкадаги бизнес

Суриштирувчи журналистлар Тўқаевнинг ўғли Тимур Тўқаев Швейцарияда бир неча уйга эгалик қилишини аниқлашган. Биринчисини 2006-йили олган, уй Женеванинг тинч туманларининг бирида, Жильбер-Тролье кўчасидаги уйда жойлашган. Scanner Project лойиҳаси бу уйдаги бир хонадонни миллион швейцария франки туради деб баҳолаган (17-январга кўра валюта курси билан 92 миллион сомдан ортиқ).

Шунингдек, суриштирувда президентнинг ўғли 2010-йили деразасидан Женева кўли кўриниб турган квартира сотиб олгани айтилади. Бундан ташқари, Сен-Прекс шаҳрида таунхаусга эгалик қилади — уни 2019-йилдан кейин отаси Қасим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон президенти вазифасини бажарувчи бўлиб тайинлангандан кейин сотиб олган.

2019-йили Қасим-Жомарт Тўқаев ўзининг синглиси Карлига Избастинанинг турмуш ўртоғи Темиртай Исбастинни Болгарияга элчи қилиб тайинлаган.

«Бу оилани [Избастинлар] бизнеслари Болгария, Чехия ва Германия билан боғлиқ», — деб ёзади «Важние Истории».

Темиртай Избастин. Cурат: gov.kz.

Уларнинг маълумоти бўйича, Избастиннинг қизи Тўқаевни жияни — Дана Медеуова Болгарияда уч қурилиш компаниясига эгалик қилади: SD Property Investments, Dami International and Dami Investment.

Журналистлар 2017-йили у ўзининг шахсий ҳисобидан SD Property Investments компаниясига деярлик 700 минг евро (67,8 миллион сомдан ортиқ пул) ўтказгани ва компания болгария пойтахти София шаҳрининг шимолий қисмидаги ер участкасини сотиб олганини аниқлашди. Уларнинг маълумотига қараганда, ер участкаси ҳозирча бўш туради.

Чехияда Медеуова билан унинг акаси Бекет Избастиннинг икки компанияси бўлган: Abi Construction Capital ва BG Invest Capital кўчмас мулкларни ижарага берган ва ҳозирда ишламайди.

Шунингдек, журналистларни маълумотида Қозоғистон президентининг синглиси Карлиганинг Германияда Dana Reiseservice номли сайёҳлик агентлиги бор.

Суриштирувчилар АҚШда нархи 1 млн доллардан ортиқ, Каниш Избастиннинг аёли (Тўқаевнинг жияни) — Ботагўз Карбузовага тегишли уйни аниқлашган. Уларнинг маълумоти бўйича, бу исмдаги одам Майамидаги Санни-Айлс-Бич соҳилидаги 136 кв метрлик уйга ҳам эгалик қилади.

Россиядаги мулки

«Важние Истории» нашри «Тўқаевларнинг оиласи Россия билан тиғиз алоқада» деб таъкидлайди. Тўқаевларни Россияда «юзлаб миллион рубль кўчмас мулк объектлари бор».

«Алексей Навальнийнинг жамоаси рус ҳукумати қозоқ президентининг қариндошларини кўчмас мулки ҳақидаги маълумотларни яширганини аниқлашди. Россия реестридан Тўқаевларнинг уйлари ҳақидаги барча маълумотлар йўқолган. Бироқ уларнинг архив нусхаларида Москванинг Усачев кўчасидаги “Фьюжн парк” турар-жой комплексида Тимур Тўқаевга тегишли майдонни 196,6 кв метрлик уй бўлганини кўрсатади. Бу ерда бир кв метрнинг нархи миллион рублдан ошади, уйнинг нархи эса 229,6 млн рубль деб баҳоласа бўлади», — деб ёзади нашр.

Бундан ташқари, журналистлар Тўқаевнинг собиқ аёли Надеждани Москвадаги уйи Кремлдан икки километр узоқликда жойлашган Последний переулок номли кўчада жойлашганини аниқлашган. Улар бу уйда етти квартира борлигини таъкидлашди. Надежда Тўқаеванинг квартираси икки даражадаги тўрт хонали апартамент — майдони 167,3 кв метр, тахминий нархи 84,6 млн рубль.

Бундан ташқари, Тўқаевнинг собиқ аёли Ири Харитон кўчасидаги нархи 68,8 миллион рублни ташкил қилган уч хонали (120 м²) уйда ҳам рўйхатда туриши маълум бўлган. бироқ суриштирувчилар бу уй ҳозир кимга тегишли эканини аниқлаш қийин дейишади, сабаби Россия реестрининг маълумоти бўйича ҳозирда квартира йўқ бўлиб кетган.

Журналистлар Надежда Тўқаеванинг 2000-йилдан бери шаҳар четида камида беш катта уйи бўлганини аниқлашди. 2000-2014-йиллар орасида элита қишлоқларида бир неча шоҳона уйларга эгалик қилади, уларни турли йилларда сотган.

«Бошқа кўчмас мулклари бор ёки йўқлигини Росреестр яширмоқда. Бироқ архив маълумотларга қараганда, Тўқаевларни Истринск туманидаги Алексеевка ва Пушкин туманидаги Ашукина қишлоқларида камида 2000 кв метр ерни эгаллаган яна икки уйи бўлган», — деб ёзади «Важние Истории».

Юртидаги даромади

Нашр Тўқаевнинг бир неча қариндошлари Қозоғистон давлат компанияларида асосий бошқарувчи хизматларида ишлашини билдирди.

Журналистларнинг маълумотида, 2019-йили Тўқаев президент бўлиб тайинлангандан бир неча ой ўтгандан кейин унинг жияни Бекет Избастин PSA масъулияти чекланган қўшни компаниясини бошқара бошлаган. «Важние Истории» мана шу PSA орқали давлат  — «Дунга» ва «Карачаганак» конидаги Шимолий-Каспий лойиҳасида чет эл компаниялари ишлатган уч йирик нефт-газ конидаги ўз улушини олиб туради.

Каниш Избастин. Сурат: «Байтерек» миллий холдинг сайти.

Тўқаевнинг яна бир жияни — Каниш Избастин 2015-йилдан 2021-йилгача лизинг орқали қишлоқ хўжалиги техникасини олиш ва агро енгил саноат комплексига насия бериш билан шуғулланган «КазАгроФинанс» ишхонасини бошқарган. Ўтган йили март ойида у «Байтерек» миллий холдинги бошқармаси раисининг ўринбосари бўлган. «Байтерек» — қозоқ ҳукуматининг турар-жой, инфраструктура ва енгил саноат ишхоналарини қуриш бўйича давлат дастурларини асосий оператори.

2022-йили 14-январда давлат холдингдан Избастан «жамоат ишларига ўтгани сабаб ўз истаги билан кетганини» маълум қилган.

Суриштирувчи журналистларнинг айтишича, «Тўқаев қариндошларини қозоқ бизнеслари табиий бойликларни қазиш билан боғлиқ».

«Важние Истории» Тўқаевнинг ўғли Тимур 2000-йиллар бошида «Салиш» нефт-газ компаниясига (2019-йилгача «Аби Петролиум Кэпитал» деб аталган ) эгалик қилишини ёзган. Бу компания Атирау вилоятидаги Грядовое конида углеводород хомашёларни ўрганиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Унинг даромади 2012-йилда 600 млн рублдан 2016-йили 280,8 млн рублгача камайган. Компания 2020-йили ёпилган.

Шунингдек, Тўқаевнинг ўғли президентнинг синглиси Карлигани Kazakhstan Tungsten & Molybdenum Company номли компанияси бўлган. у ўзининг филиал компаниялари орқали Караганда вилоятидаги икки кондан вольфрам қазиб олишга лицензия олган.

«Бироқ қозоқ ОАВларидаги маълумотга қараганда, кон қазиш бошланган эмас ва компания моддий инқирозни бошидан ўтказмоқда. Карлига Исбастина яна техника ва ускуналарни улгуржи сотувчи компанияга эгалик қилади, Тимур Тўқаевни ҳеч қандай шубҳа туғдирмаган бир неча қурилиш ва инженер-техникавий компаниялари бўлган», — деб ёзади нашр.

Тўқаевнинг карьераси ва январдаги норозиликлар

Нурсултан Назарбаев ва Қасим-Жомарт Тўқаев. Сурат: Акорда

Қасим-Жомарт Тўқаев тажрибали дипломат, у карьерасини ўтган асрнинг 70-йиллари охирида бошлаган. СССР тарқагандан кейин Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигини бошқарган, 1999-йили ўлканинг премьер-министри бўлган. кейин яна вазир, сенат раиси, бир неча йил БМТ бош котибининг ўринбосари ва БМТнинг Женевадаги офисини бош директори бўлган.

2019-йили Тўқаев президент Нурсултан Назарбаевнинг тасодифий истеъфосидан кейин давлат раҳбари вазифасини бажарувчи бўлган. кейин у президентлик сайловида 70% овоз олиб ғолиб бўлган.

Кўп вақтгача сиёсатда таҳлилчилар ва экспертлар Тўқаевни мустақил сиёсий фигура қатори қарашган эмас ва уни Назарбаев ҳукуматга олиб келган фигура сифатида қабул қилишган. Қозоғистоннинг биринчи президенти ўзи президентлик лавозимидан кетаётиб Қозоғистон хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлган ва бу хизматда умрбод қолмоқчи эди. Бундан ташқари, 2010-йилдан бери у Элбоши мақомига эга — Юрт отаси.

Бироқ январдаги норозилик акцияларидан кейин ўлкадаги вазият ўзгарди. Айрим сиёсий таҳлилчилар январь воқеаси Тўқаев билан Назарбаевнинг тарафдорлари орасидаги Қозоғистондаги ҳукумат учун кураш деб аташди. Уларнинг фикрича, январдаги сиёсий кризисдан президент Тўқаев ғолибликни қўлга киритди. У «ўлкадаги қўш ҳукуматнинг таянчларини синдирди».

Тўқаев Назарбаевнинг ўрнига хавфсизлик кенгаши бошчилигига келиб, назарбаевчи кадрларни тозалай бошлади. Эл бошининг энг ишончли одами Карим Масимов МХДҚ раислигидан бўшатилди — у ҳозир давлатга хиёнатда ва ҳукуматни босиб олишда гумонланмоқда. Назарбаевнинг укаси Самат Абиш ҳам МХДҚдаги хизматидан маҳрум бўлди.