Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Ниязалиев Қирғизистоннинг Нур-Султандаги элчилиги ва Олмаотадаги бош консуллик Қозоғистонда 8 январда йўқолган Чолпонбек Сидиковни излаётганини билдирди.
«Бироқ ҳозирча уни топишмади. Олмаотага 2021 йилнинг 11 октябрида учиб келгани маълум. Қозоғистон томондан консуллик ишлари давом этмоқда», — деб ёзилади у Сидиковни излаш ҳақидаги фейсбукдаги маълумот остидаги изоҳга.
Россиядаги қирғиз элчилигининг матбуот котиби Гулбарчин Байимбетова ҳам постга фикр билдирган. Унинг айтишича, ТИВ Сидиковни қидириш учун ҳар томонлама чора кўриш бўйича Қирғизистоннинг ҚОзоғистондаги бош консуллигига хат юборган.
«Бу масала ТИВ назоратида», — деб қўшимча қилди у.
Сидиковнинг йўқолиши
Бунгача Қозоғистондаги норозиликлар вақтида қўлга олинган орасида яна бир қирғизистонлик — 46 ёшдаги Чолпонбек Сидиков исмли фуқаро борлиги маълум бўлган. У 8 январдан бери бедарак бўлмоқда.
Олмаотанинг Айгул Сартбаева исмли яшовчиси дўстини излаётганини, у Қирғизистонга кетаётганда қўлга олинганини маълум қилган.
«Чолпонбек Олмаоатада уй жиҳозлари ясаган. У кичик феъл, яхши киши, ҳеч кимга зарари йўқ. 2022 йили 8 январда вақтинча рўйхатининг муддати тугаган, шу сабаб Бишкекка, уйига кетмоқчи бўлган», — деб айтиб берган.
Унинг айтишича, таксист Сидиковни шаҳардан чиқишдаги блокпостда туширган. Кейин уни ушлаб кетишган. Тахминан тартибсизликларга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш учун Кошмамбет қишлоғидаги вақтинча сақлаш жойига олиб кетишган.
«У норозиликларга қатнашмаган, уйдан чиқмай ўтирган, гувоҳлар бор. Уни қўлга олингани ҳақида Қирғизистон консуллигига хабар қилганмиз, бироқ ҳозирча топилмади. Мен хавотирланяпман, у каби ҳуқуқи чекланган кишига тартибсизликларга қатнашди деган айбни «осон илиб қўйса бўлади». Викрам Рузахуновнинг воқеаси ҳам чўчитади. Агар у таниқли мусиқачи эмас, Чолпонбек каби оддий ишчи бўлганда нима бўларди? Йўқолганига олти кун бўлди», — деган Айгул Сартбаева.
ТИВнинг расмий маълумотига қараганда, Қозоғистонда оммавий норозиликлардан кейин беш қирғизистонлик қўлга олинган. Уларнинг бири Викрам Рузахунов 10 январда озод қилинган. У Қирғизистонга қайтиб келган.
Қолган тўрт одам 15 январда чиқарилган. Бироқ уларнинг орасида Чолпонбек Сидиков бўлмаган.
Бундан ташқари, Қозоғистондаги норозиликлар вақтида икки қирғиз фуқароси ҳалок бўлган. ТИВ маълумоти бўйича, уларнинг бири 32 ёшдаги фитнес-тренер Азиз Мусаевга қайтаётганда ўқ теккан.
Бахтияр Базарбаевнинг ўлими ҳақида маълумотлар кам, фақатгина Қозоғистонда йўловчи ташиш тармоғида ишлагани айтилган.