Адахан Мадумаров қирғиз-тожик чегарасига доир иш бўйича қайтадан сўроқ бермоқда

441
Адахан Мадумаров

Жогорку Кенеш депутати Адахан Мадумаров бугун 17-январда Бош прокуратурада сўроқ қилинмоқда. Маълумотни «Клооп»га назорат органининг матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълумотга кўра, сиёсатчи қириз-тожик чегарасига боғлиқ иш бўйича сўроқ қилинмоқда. Мадумаров бунгача 14-январда ҳам бош прокуратурада сўро қилинган.

«Бутун Кыргызстан» партияси лидери сўроқни ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлаб, босим бўлаётганини билдирган. Унинг айтишича, «бари президент Садир Жапаровнинг билдирувидан кейин бошланган».

Мадумаров имзолаган протокол ва Жапаровнинг баёноти

2009-йили Ўш — Баткен — Исфана йўли таъмирланиб, бу ерга кўприқ қуриш учун қирғиз-тожик чегарасидаги аниқланмаган ҳудуддаги 275 метр узунликдаги ерни Тожикистондан 49 йилга ижарага олиш қарори келишилган. Бу протоколга ўша вақтдаги хавфсизлик кенгаши котиби Адахан Мадумаров қўл қўйган. Бироқ Жогорку Кенеш бу протоколни ратификациялашдан бош тортган.

Адахан Мадумаров ўзи 2019-йилнинг 18-сентябрида «Азаттык»нинг «Ингайсиз суроолор» дастурида протоколни имзолашни чегара масаласини тинчлик йўли билан ҳал қилишни ягона йўли деб асосгана.

«Бугунги кунда ўша бўлгани учун Сулүктудан чиққан машина тўхтовсиз Қирғизистонга, Бишкекка келяпти. Протоколни Жогорку Кенеш қўллаган эмас. Ҳеч қандай кучга эга эмас», — деган Мадумаров.

2019-йили Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу протоколга боғлиқ судгача текширувни бошлаган.

Бу масалани 2021-йилнинг октябрь ойида президент Садир Жапаров ОАВга берган расмий матбуот анжуманида кўтарган. У Мадумаров имзолаган протокол сабаб тожик томон 275 метр аниқланмаган ерни талашаётганини билдирган. Шунингдек, Жапаров протокол юридик кучга эмаслигини билдирган.

Бир ойдан кейин Жапаров Баткен вилоят медиа-марказининг етакчиси Мамажан Бердишевга интервью бериб, вилоятга тегишли бир қанча масалаларга тўхталган. Унда Жапаров парламент сайловидан кейин Баткенда ерларни сотиб юборган «сотқинларни» сўроқ қилиб, жавобгарликка тортишини таъкидлаган.

«Сайловдан кейин сўроқ қилиниб, диққат билан текширилиб, айбдорларни, ким бўлмасин жавобгарликка тортамиз. Сотқинлар, хиёнатчилар учун жазо муддати чекланмаслиги керак», — деган Жапаров.