Қозоқ ОАВ Олмаотада яна бир қирғизистонлик қўлга олинганини ёзишди. Orda.kz нашрининг маълумотига қараганда, Олмаотаганинг Айгул Сартбаева исмли яшовчиси дўстини изламоқда. У Қирғизистонга кетаётганда қўлга олинган.
«Чолпонбек Сидиков 46 ёшда, Қирғизистон фуқароси. Чолпонбек Олмаоатада уй жиҳозлари ясаган. У кичик феъл, яхши киши, ҳеч кимга зарари йўқ. 2022-йили 8-январда вақтинча рўйхатининг муддати тугаган, шу сабаб Бишкекка, уйига кетмоқчи бўлган», — деди Айгул журналистларга.
Унинг айтишича, фаол Сидиковни шаҳардан чиқишдаги блокпостда туширган. Кейин уни ушлаб кетишган. Тахминан тартибсизликларга алоқаси бор-йўқлигини аниқлаш учун Кошмамбет қишлоғидаги вақтинча сақлаш жойига олиб кетишган.
«У норозиликларга қатнашмаган, уйдан чиқмай ўтирган, гувоҳлар бор. Уни қўлга олингани ҳақида Қирғизистон консуллигига хабар қилганмиз, бироқ ҳозирча топилмади. Мен хавотирланяпман, у каби ҳуқуқи чекланган кишига тартибсизликларга қатнашди деган айбни “осон илиб қўйса бўлади”. Викрам Рузахуновнинг воқеаси ҳам чўчитади. Агар у таниқли мусиқачи эмас, Чолпонбек каби оддий ишчи бўлганда нима бўларди? Йўқолганига олти кун бўлди», — дейди Айгул Сартбаева.
ТИВ ҳозирча Сидиковнинг қўлга олиниши бўйича изоҳ бермади. Мақола эълон қилинишидан олдин бош консуллик билан боғланишни имкони бўлмади.
ТИВнинг расмий маълумотига қараганда, Қозоғистонда оммавий норозиликлардан кейин беш қирғизистонилк қўлга олинган. Уларнинг бири Викрам Рузахунов 10-январда озод қилинган. У Қирғизистонга қайтиб келган.
Қолган тўрт одам 15-январда чиқарилган. Бироқ уларнинг орасида Чолпонбек Сидиков бўлмаган.
Бундан ташқари, Қозоғистондаги норозиликлар вақтида икки қирғиз фуқароси ҳалок бўлган. ТИВ маълумоти бўйича, уларнинг бири 32 ёшдаги фитнес-тренер Азиз Мусаевга қайтаётганда ўқ теккан.
Бахтияр Базарбаевнинг ўлими ҳақида маълумотлар кам, фақатгина Қозоғистонда йўловчи ташиш тармоғида ишлагани айтилган.