Республика штабининг 13-январда тарқатган маълумотига кўра, ўтган сутка давомида Қирғизистонда COVID-19 билан касалланган уч нафар бемор вафот этган.
Штаб маълумотларига кўра, бутун Қирғизистонда пандемия даврида коронавирус юқтириш ортидан 2826 киши вафот этган.
Шунингдек, ўтган кун давомида 742 кишида коронавирус тасдиқланган.
- Бишкек - 632;
- Ўш - 8;
- Чуй вилояти - 42;
- Ўш вилояти – 5 та;
- Талас вилояти – 8 та;
- Норин вилояти – 2 та;
- Иссиқкўл вилоятида – 22;
- Жалолобод вилояти – 15 та;
- Боткен вилояти - 8 та.
Шу билан пандемия даврида Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 187 620 нафарга етди.
Шунингдек, охирги суткада 100 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. 580 нафар бемор эса касалхонада, 2096 киши уй шароитида даволанмоқда.
13 январь ҳолатига кўра Қирғизистонда 1 миллион 254 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши вакцинанинг биринчи дозасини, 1 миллион 46 мингдан ортиқ қирғизистонлик эса иккинчи дозани олган.