Дмитрий Песков: Рузахуновнинг воқеаси ҳеч нарсани англатмайди, бу ёлғиз ҳолат

351

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «Қозоғистонда қўлга олинган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновни қўлга олиниши — ўлкадаги террор хавфи жиддийлигига гумон қилишга асос бўлмаган ягона ҳолат» деб билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«Бу ҳеч нарсадан хабар бермайди. Олмаотадаги бундай масштабли воқеалар вақтида бўлган воқеа айрим тенденцияларни тузишга асос бўлавермайди», — деди Песков 11 январда журналистларга.

Рузахуновнинг қўлга олиниши

Фақат Рузахуновни қўлга олиниши ва Қозоғистон куч ходимларини уни митингга пул учун ёлланган ишсиз қирғизистонлик сифатида кўрсатиш ҳаракати қозоқ ҳукуматини «сиртдан террор хавфи бўлди» деган риторикасига шубҳа туғдирди.

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов қўлга олингани ҳақида «Хабар 24» қозоқ телеканали видеосида маълум бўлган.

Телеканал эфирида 200 долларга Олмаотадаги тартибсизликларга қатнашиш учун келган ишсиз қирғизистонлик эканини айтиб берган юз-кўзи кўкарган одамни кўрсатишган. Бу билан қозоқ ҳукумати митингларга бошқа давлатнинг фуқаролари қатнашганини ва бунинг бари сиртдан режалаштирилган деб кўрсатмоқчи бўлган.

Бироқ видеодаги одам 2 январда Олмаотага гастролга кетган жаз мусиқачиси Викрам Рузахунов экани маълум бўлган, уни видеода қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасблари таниб қолган. Қозоғистонни ИИВ қўлга олинган қирғизистонлик Закир Убуров исмли одам эканини билдирган. Убуровни, аслида Юбуровни укаси қозоқ телеканали эфиридаги одам Закир эмаслигини тасдиқлаган.

Шунингдек, Рузахуновнинг яқинлари у қийноқларга учраганини айтишган. Кейин Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчилиги олдида Рузахуновни қўллаш митинги ўтган. Бу митингга МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ҳам борган.

Унинг айтишича, қирғиз ҳукумати фуқароларини безорилар сифатида кўрсатишга ҳаракат қилишаётганидан норози бўлган.

МХДҚ раҳбари Викрам Рузахунов — террорист эмаслигини ва ҳукумат уни қутқариш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини айтган.

Мусиқачининг Қирғизистонга қайтиши

Қирғизистонликлар томондан норозилик чиққандан кейин Қозоғистоннинг махсус хизмати мусиқачи Викрам Рузахуновни озодликка чиқарган.

Мусиқачи Викрам Рузахунов Қозоғистондан Қирғизистонга 10 январь куни кечда «Акжол-автожол» назорат ўтказиш бекати орқали қайтиб келган. У чегарадан Қирғизистоннинг консул машинасида Бишкекка олиб келинди.

Рузахуновни чегарала кутиб турган журналистларга мусиқачи билан суҳбатлашишга рухсат берилмаган. Бироқ ИИВ вакиллари уни Бишкекнинг Ғалаба майдонига олиб келиб, Рузахунов журналистларнинг саволларига жавоб берган.

У Олмаотага 2 январда дўстининг таклифи билан борганини айтиб берди. 4 январда ўлкада норозиликлар бошланиб, дўсти уйдан ҳеч қаерга чиқмасликни сўраган.

7 январда у Қирғизистонга қайтишга ҳаракат қилган, бироқ Олмаота — Бишкек йўлидаги Самси қишлоғидаги постда уни Қозоғистон ҳарбийлари ушлаб, сақлаш камерасига киритишган.

Мусиқачининг айтишича, қозоқ полицияси тарқатган видеода «ёлғон» айтган. У тартибсизликларга қатнашиш учун 200 доллар олганини айтган видеони Қозоғистон давлат телеканаллари берган. Жазмен эркинликка чиқиш учун ёлғон айтганини таъкидлаган.

Кўкарган ва бошқа зарарлар, мусиқачининг айтишича, 7 январда қозоқ куч органлари томонидан қўлга олинаётганда бўлган. У Қирғизистоннинг МХДҚ ёки Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳеч қандай махфий шартнома бўлмаганини қўшимча қилган. Рузахунов ҳозирда оиласи ва яқинлари даврасида.