Алимқадир Бейшеналиев шифокорларнинг маошини 1000 долларгача кўтаришни ваъда қилди

311

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев «Новые лица» нашрининг бош муҳаррири Лейла Саралаевага берган интервьюсида тиббиёт ходимларини маошини минг долларгача оширишини айтди.

Вазирнинг айтишича, бу лавозимга тайинлангандан кейин 10-15 йилдан бери кўтарилмаган медикларнинг маошини 100%га оширган. Унинг таъкидлашича, тиббиёт ходимларининг маоши бошқа давлатларга нисбатан яна кўтарилади, улар ўлкадан кетмай қайтиб кела бошлашади.

«Медикларнинг маошини 1-апрелда ҳам 100%га кўтарамиз. Садир Жапаров билан келишдик, агар вазирликдан кетмасам, тиббиёт ходимлари мошини минг долларгача оширамиз», — деди Алимкадир Бейшеналиев.

Садир Жапаров нима деди?

2021-йилнинг 19-декабрида президент Садир Жапаров Жалолобод вилоят клиник касалхонасига борган. Унда 2022-йили бюджет ходимларини, уларнинг орасида врачларнинг маошини оширишини режалаштираётганини билдирган.

Президент 2022-йили бюджет тармоғида ишлаганларни, жумладан шифокорларнинг маошини ошириш режалаштирилаётганини таъкидлаган.

Садир Жапаров давлат ипотекасини енгиллаштирилган шартлар билан беришни ҳам кўриб чиқилаётганини билдирган.

Президент коронавирус билан курашаётган шифокорларга миннатдорчилик билдириб, пандемия тиббиётнинг бугунги ҳолатини кўрсатди деган.

«Шу сабаб қўлимиздан келишича шифохоналарнинг янги биноларини, қишлоқларда ФАПларни қуряпмиз. Албатта, ҳаммасини бир вақтда қилгинг келади. Бироқ бугунги кунда давлатни бундай имконияти йўқ. Охирги 10 йилда биз ортга кетдик. Энди оёққа туряпмиз, ўлка бюджети профицит билан чиқди», — деган Садир Жапаров Қирғизистонни янги юришни бошлаган болага ўхшатди.

Ҳукумат тиббиёт ходимлари ойлигини оширамиз деб кўп айтади. Охирги марта 2020-йилнинг 4-августида ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков ҳам айтган. У яширин иқтисодни қонунийлаштиришдан тушган маблағни тиббиёт ходимларининг маошини оширишга сарфлашни таклиф қилган эди.