Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг янги штамми аниқланганини билдирди — омикрон.
Унинг айтишича, омикронни юқтириш Бишкек ва Чуйда қайд этилган. Таҳлил натижалари 12-январда келган.
«Биринчи ҳолатлар аниқланди. Ҳозирча қанча экани номаълум. Бишкек лабораторияларида анализ ўтказамиз. Соғлиқни сақлаш тизими тайёр», — деб билдирди Бейшеналиев Sputnik.kg нашрига.
Аввароқ вазир «омикрон» штаммини юқтирган беморларнинг 70-80 фоизини уй шароитида даволаса бўлади, сабаби касаллик енгил ўтади деб билдирган.