Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 11 январда берган маълумотига кўра, охирги 24 соат ичида Қирғизистонда аввалроқ коронавирус юқтиргани аниқланган икки бемор вафот этган.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 2821га етди.
Охирги суткада эса коронавирус юқтиришнинг янги 348 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 244
- Ўш - 7;
- Чуй вилояти - 38;
- Ўш вилояти – 16 та;
- Талас вилояти – 7;
- Норин вилояти - 24
- Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
- Жалолобод вилояти – 22;
- Боткен вилояти - 7.
Пандемия даврида Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг 186 413 ҳолати қайд этилган.
Кун давомида 85 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилди. Пандемия даврида жами 180 432 нафар бемор коронавирус билан касалланган.