Бир видео билан: Викрам Рузахунов Қирғизистонга қайтди

315

Мусиқачи Викрам Рузахунов 10 январь куни кечқурун «Ак-Жол – Автодорожний» назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистонга қайтди.

Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига ва бошқаларга миннатдорчилик билдирган видеони тарқатди.

«Бугунгача мен халқнинг фарзанди бўлиш қанчалик фахр эканини, тўғриси англамаган эдим», деган у.

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида Рузахуновни оила аъзолари, яқинлари ва журналистлар кутиб олди.

Рузахуновнинг озод этилгани 10 январь куни тушдан кейин маълум бўлган. Бу маълумотни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси журналистга тасдиқлаган, шунингдек, Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчиси Дастан Дюшекеев ҳам бу ҳақда билдирган эди.

Рузахуновнинг қўлга олиниши

9-январда Қозоғистоннинг ОАВда «тартибсизликларда қатнашиш учун Қирғизистондан келган» дейилган қирғиз фуқароси иштирокидаги видео эълон қилинган.

Видеода Рузакунов «нотаниш одамлар у билан алоқага чиқиб, митингларга қатнашиш учун 200 доллар (90 минг тенге) таклиф қилганини» айтган.

«Мен Қирғизистонда ишсиз бўлганим учун рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди, 2-январда Олмаотага учиб келдим. Мени квартирага олиб келишти — бу ерда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бор эди, бироқ уларни нима ҳақида сўзлашаётганини тушунмадим. Митинг бошланганда мен қўрқиб, квартирага қайтдим, эртаси куни мени ушлаб кетишди», — деган у.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва унинг яқинлари бу одам қирғизистонлик жаз-мусиқачи Викрам Рузахунов эканини айтишган.

Бироқ Қозоғистоннинг ички ишлар вазирлиги қўлга олинган одамнинг номи «Закир Убуров» деб ишонтиришга ҳаракат қилишган. Кейин Олмаотада ишлаб юрган Закир Юбуров исмли қирғиз фуқароси қўлга олингани маълум бўлди. Унинг яқинлари Юбуров қўшни ўлкада 1,5 йилдан бери савдо қилиб ишлашини айтиб, 7-январда у ватанига қайтиб келаётганда ўтказиш постида ушланганини айтишган.

Бу орада Қирғизистоннинг ички ишлар вазирлиги мусиқачининг қариндошларига таяниб, Рузахунов Олмаота шаҳрида бўладиган концерт дастурини олиб бориш учун чақирилганини билдирган.

Шунингдек, Рузахуновнинг яқинлари у қийноққа учраганини ва мусиқачи билан боғлана олишмаётганини айтишган. Улар Қозоғистонда ҳеч қандай қариндошлари йўқлигини маълум қилиб, мусиқачи Олмаотага концерт дастурлари ва мусиқа фестивалларига қатнашиш учун бориб юрганини таъкидлашган.

Шу сабаб 9-январда Рузахуновнинг 50га яқин тарафдори Бишкекдаги қозоқ элчилиги олдига митингга чиққан. Улар Рузахуновни Бишкекка олиб келишни талаб қилишган.

Рузахуновни қўллаш митингага МХДҚ раиси Камчибек Ташиев келиб журналистлар ва йиғилганларнинг саволларига жавоб берган. Ташиев Рузахунов олдинлари тартибсизликларда қатнашмаганини ва унга «террорист қатори» айб қўйиш нотўғрилигини билдирган.

«Бизни фуқаролар терроризмда айбланаётган вақтда биз жим туролмаймиз. Рузахунов террорист эмас. Уни сақлаб қолиш учун қирғиз ҳукумати имкони борича ҳаракат қилади», — деган у.

Бундан ташқари, МХДҚ раиси мусиқачини қўлга олиниши бўйича тўлиқ маълумот олиш учун тегишли ишлари қилинаётганини қўшимча қилган.