Бир кадр билан: Викрам Рузахунов оиласи билан бир дастурхон устида

353

Юқори технологиялар паркининг асосчиси Азис Абакиров Фейсбук саҳифасида 10-январда Бишкекка қайтиб келган мусиқачи Викрам Рузахуновнинг оиласи билан тушган суратини эълон қилди.

Мусиқачи Викрам Рузахунов уйида. Сурат: Азис Абакировнинг Фейсбук саҳифаси.

Суратда Рузахунов Қозоғистон куч тизимлари томонидан қўлга олиниб, кейин Олмаотадан Бишкекка қайтиб, оиласи ва яқинлари даврасига қўшилган пайт. Мусиқачи Викрам Рузахунов Қозоғистондан Қирғизистонга 10-январь куни кечда «Акжол-автойўл» назорат ўтказиш бекати орқали қайтиб келган. У чегарадан Қирғизистон консуллиги машинасида Бишкекка олиб келинди.

Рузахуновни чегарада кутиб турган журналистларга мусиқачи билан суҳбатлашишга имкон берилмади. Бироқ кейин ИИВ вакиллари Бишкекнинг Ғалаба майдонига олиб келиб, Рузахунов журналистларнинг саволларига шу ерда жавоб берди.

У Олмаотага 2-январда дўстининг чақируви билан борганини айтиб берди. 4-январда ўлкада норозиликлар бошланиб, дўсти уйдан ҳеч қаерга чиқмасликни «илтимос қилган».

7-январда у Қирғизистонга қайтишга ҳаракат қилган, бироқ Олмаота — Бишкек йўлидаги Самси қишлоғидаги постда уни Қозоғистон ҳарбийлари ушлаб, сақлаш камерасига киритишган.

Мусиқачининг айтишича, қозоқ полицияси тарқатган видеода «ёлғон» гапирган. У тартибсизликларга қатнашиш учун 200 доллар олганини айтган видеони Қозоғистон давлат телеканаллари беришган. Мусиқачи озод бўлиш учун ёлғон гапирганини таъкидлади.

Кўкарган ва бошқа зарарлар мусиқачининг айтишича, 7-январда қозоқ куч органлари томонидан қўлга олинаётганда бўлган. У Қирғизистоннинг МХДҚ ёки Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси билан ҳеч қандай махсус келишув бўлмаганини қўшимча қилди.

Рузахуновнинг қўлга олиниши

Қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов қўлга олингани ҳақида «Хабар 24» қозоқ телеканалининг видеосида маълум бўлган.

Телеканал эфирида 200 долларга Олмаотага тартибсизликларда қатнашиш учун келган қирғизистонлик эканини айтиб берган юз-кўзи кўкарган одамни кўрсатишган.

Кейин Қозоғистоннинг ИИВ қўлга олинган қирғизистонлик Закир Убуров исмли одам эканини билдирган. Бироқ видеодаги одам 2-январда Олмаотага гастролга кетган  Викрам Рузахунов экани маълум бўлган, уни видеода қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасблари таниб қолишган. Убуровни аслида Юбуровнинг укаси қозоқ телеканали эфиридаги одам Закир эмаслигини тасдиқлаган.

Шунингдек, Рузахуновнинг яқинлари у қийноққа солинганини айтишган. Шундан сўнг Қозоғистонни Қирғизистондаги элчилиги олдида Рузахуновни қўллаш митинги ўтган. Бу митингга МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев ҳам келган. Унинг айтишича, қирғиз ҳукумати қирғиз фуқароларини босқинчи қатори кўрсатишга ҳаракат қилаётганидан норози бўлган.

МХДҚ бошчиси Викрам Рузахунов — террорист эмаслигини ва ҳукумат уни қутқариш учун имкони борича ҳаракат қилишини айтган.