Министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаров Жамоат хавфсизлик кенгашининг 10-январдаги навбатдан ташқари онлайн-йиғинида ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда чет эл ва қирғиз фуқароларини тартибсизликларга қатнашгани ҳақида маълумотлар тарқалаётганини билдирди.
Жапаров йиғинда қозоқ ҳукумати «тартибсизликларга боғлиқ исботланган ҳар бир ҳолатни адолатли текширади» деб умид қилишини айтди.
«Ҳар бир исботланган ҳолат Қозоғистон қонунларига мувофиқ ва икки томонлама ва кўп томонлама келишувларга амал қилиш билан очиқ, адолатли текширув ўтказишни сўраб, умид қиламиз», — деди минкаб бошчиси.
Руслан Казакбаев, Акилбек Жапаров, Камчибек Ташиев. Сурат: президентнинг матбуот хизмати.
Жамоат хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари онлайн-йиғини. Сурат: президентнинг матбуот хизмати
Шунингдек, Жапаров кўплаган қирғизистонликлар бошқа давлатлардан «Манас» аэропортига учиб келган қозоқ фуқароларига ёрдам бераётганини таъкидлади.
Минкаб раиси ҳар бир қирғиз фуқароси қардош қозоқ халқининг қайғусига шерик бўлиб, вазият тезроқ бартараф қилинишига тилакдош эканини таъкидлади.
Бугун эрталаб президент Садир Жапров қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани сабаб Министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаров Жамоат хавфсизлик кенгашининг муддатсиз онлайн-йиғинига қатнашди. Унда Қозоғистондаги вазият ва уни изга солиш чоралари ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.
Қўшни Қозоғистонда суюлтирилган газнинг нархи кескин кўтарилгани сабаб 2022-йилнинг 2-январида Мангистау вилоятида митинглар бошланган.
Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларнинг яшовчилари ҳам митингга қўшилишган. Шаҳарларда намойишчиларнинг оқими 4-январда чиқа бошлаган.
Ўлкада норозилик акциялари тўхтамагани сабаб Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 6-январга ўтар кечаси Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган.
Токаев суюлтирилган газнинг нархини туширишни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Токаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.
6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.
Жогорку Кенеш 7-январдаги ёпиқ йиғинда ЖХШТнинг қарорини кўриб чиқиб, Қозоғистонга қирғиз ҳарбийларини юборишга розилик берган. МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қўшни давлатга 150 ҳарбий, 8 бронетехника ва 11 машина юборилишини билдирган.
Расмий маълумотга кўра, Қозоғистондаги митинг вақтида куч органларининг 18 ходими ва 26 «қуролли одам» ҳалок бўлган.
Норасмий маълумотларда қўшни ўлкадаги тартибсизликлар оқибатида 164 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтилган. Бироқ бу маълумотни Қозоғистоннинг соғлиқни сақлаш вазирлиги инкор қилган.
Бунгача Қозоғистоннинг ички ишлар вазири Эрлан Тургумбаев қўшни ўлка ҳудудидан чиқиб кетишга ҳаракат қилган 300га яқин қуролли одам қўлга олинганини билдирган.