Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев жаз-мусиқачи, пианиночи Викрам Рузакуновни Қозоғистондаги тартибсизликка қатнашди деган гумон билан қўлга олингани ҳақида фикр билдирди.
Султанбаевнинг айтишича, хорижий ОАВни Рузакуновни Қозоғистонга «митингга қатнашиш учун келган деб, уни "деструктив элемент" қатори кўрсатиш ҳаракатлари хавотирга солади».
«Бу қийин вазиятда Қозоғистоннинг компетентли органлари томонидан барча ҳолатлар ва унинг сабаблари текширилиши муҳим», — деб билдирди у.
Президентнинг матбуот котиби ҳозирда икки давлатнинг ТИВ ва ИИВ томонидан Рузакуновни қўлга олиниш ҳолатларини аниқлаш бўйича тенишли ишлар бораётганини қўшимча қилишди.
Мусиқачининг тарафдорлари Қозоғистоннинг Бишкекдаги элчилиги олдига митингга чиқишди. Улар қозоқ ҳукумати нотўғри маълумот тарқатаётганини айтиб, қирғиз ҳукуматидан реакция қилишни талаб қилишди.
Мазкур митинга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев ҳам келби, Рузакунов бунгача тартибсизликларга ҳеч қачон қатнашмаганини ва унга «террорист қатори» айб қўйиш тўғри эмаслигини билдирди.
«Бизни фуқароларимиз терроризмда айбланаётган вақтда биз ҳеч нима деёлмай ўтиролмаймиз. Рузакунов террорист эмас. Уни сақлаб қолиш учун қирғиз ҳукумати имкони борича ҳаракат қилади», — деди у.
Рузакуновнинг қўлга олиниши
9-январда Қозоғистоннинг ОАВда Викрам Рузакуновни қўлга олиниши ҳақида видео эълон қилинган. Унда қўшиқчи «ишсиз бўлгани учун таптибсиўликларга қатнашгани Қирғизистондан учиб келганини» айтиб берган.
Видеода Рузакунов «нотаниш одамлар у билан алоқага чиқиб, митингларга қатнашиш учун 90 минг тенге (17,5 минг сом) таклиф қилганини» айтган.
«Мен Қирғизистонда ишсиз бўлганим учун рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди, 2-январда Олмаотага учуб келдим. Мени квартирага олиб келишти — бу ерда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бор эди, бироқ уларни нима ҳақида сўзлашаётганини тушунмадим. Митинг бошланганда мен қўрқиб, квартирага қайтдим, эртаси куни мени ушлаб кетишти», — деган Рузакунов.
Бу орада Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлиги мусиқачининг қариндошларига таяниб, Рузакунов Олмаота шаҳрида бўладиган концерт дастурини олтб бориш учун чақирилганини билдирди.
Шунингдек, Рузакуновнинг яқинлари уларни Қозоғистонда ҳеч қандай қариндошлари йўқлигини маълум қилиб, мусиқачи Олмаотага концерт дастурлари ва мусиқа фестивалларига қатнашиш учунгина бориб юришини билдиришган.
Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигидан ҳозирда Қозоғистоннинг тегишли органлари билан биргаликда қирғиз фуқаросини қўлга олиниши бўйича барча ҳолатлар текширилаётганини маълум қилди.