Қозоғистон: Карим Масимов «давлатга хоинлик» шубҳаси билан қўлга олинди

436

Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) муассасанинг собиқ раиси Карим Масимов қўлга олинганини билдирди. У давлатга сотқинликда айбланмоқда.

«Шу йилнинг 6-январида миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан Қозоғистон Республикасининг Жиноят кодексини 175-моддаси 1-бўлими бўйича давлатга хиёнат факти билан судгача текширув бошланган. Шу куни мазкур жиноятга гумонланиб МХҚнинг собиқ раиси Масимов К.К. ва бошқа одамлар ушланиб, вақтинча сақлаш изоляторига киритилди», — деб билдирди МХҚ.

«Яна бошқа одамлар» ким эканини МХҚ маълум қилмаган, бироқ бунгача ОАВларида Нурсултан Назарбаевнинг укасини ўғли, МХҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абиш қўлга олинганини тахмин қилишган. Бироқ унда Қозоғистоннинг махсус хизмати маълумотни «провокация» деб атаган.

«Давлатга нисбатан сотқинлик» бўлган деган маълумот «Хабар 24» давлат телеканалининг жонли эфирида ҳам айтилган — унда ҳукуматдаги ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги айрим одамлар президент Касим-Жомарт Токаевга қарши фитна уюштириляпти эмиш дейилган.

Бунгача сиёсатшунос Аркадий Дубнов Самат Абишнинг укаси — олигарх Кайрат Сатибалди қўлга олинганини билдирган. Тадбиркор Дубайда ушлангани тахмин қилинган.

Карим Масимов — қозоқ сиёсатида таъсирли ўйинчи, икки марта премьер, Нурсултан Назарбаевнинг ёрдамчиси ва унинг аппарат етакчиси бўлган.