Human Rights Watch Қозоғистонни огоҳлантиришсиз ўқ отиш буйруғидан воз кечишга чақирди

412

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилиб, огоҳлантиришсиз ўқ отиш буйруғидан бош тортишга, зўравонлик ва одам ўлдиришлар ҳақидаги ҳар бир билдирувни текширишга чақирди.

Одамларга қарата огоҳлантиришсиз ўқ отиш буйруғи ҳақида Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 7-январда билдирган.

У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ва армияга «жиноятчиларга ва террористларга огоҳлантиришсиз ўқ отишга» буйруқ берган. Токаев аввал суюлтирилган газнинг нархини арзонлатишни, кейин Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилган намойишчиларни «террорчилар» деб атамоқда.

Human Rights Watch ўлимга олиб келувчи кучни охирги чора сифатида қўлланиш керак деб ҳисоблайди.

«Қозоғистон мустақил бўлгандан бери энг оғир кризисни бошидан ўтказмоқда. Ҳукумат халқнинг асосий ҳуқуқларини сақлайдими деб бутун дунё кузатмоқда (...) Қозоқ ҳукумати хавфсизлик кучлари одамлар жонини сақлаш мақсадини кўзлаши керак, агар улар буни бажара олмаса жавобгарликка тортилиши керак», — деб ҳисоблайди Human Rights Watch’нинг кризис ва конфликт бўйича директорининг ўринбосари Летта Тайлер.

Қозоғистоннинг ИИВ ҳарбий ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари ўлгани ҳақида маълумот бергани билан мародерлар деганларга нисбатан «ликвидация/йўқ қилиш» деган сўздан фойдаланмоқда. ОАВлари тинч намойишчилар орасида ҳам зўравонлик ва қотиллик бўлаётганини хабар қилишмоқда. Қозоқ ОАВлари ҳамон одамларнинг машинасини тортиб олишга ҳаракат қилиб, уларни отаётган ёлланган одамлар гуруҳи борлигини тасдиқлашмоқда. Журналистлар орасида ҳам ҳалок бўлганлар борилиги маълум.

Токаев «чет ўлкадан» айтилган масалани тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун музокаралар ўтказиш бўйича таклифларни «ахмоқлик» деб атаган.

«Бу қандай аҳмоқлик? Жиноятчилар, қотиллар билан қандай келишади? Бизга маҳаллий ва чет эллик қуролланган, тайёргарлик кўрган бандитлар ва террористлар билан курашишга тўғри келди. Мана шу бандитлар ва террористлар билан [юзлашдик]. Шу сабаб уларни йўқ қилиш керак. Бу иш яқин орада тўлиқ битирилади. Ҳуқуқ органлари бу вазифани бажаришга маънан ва техник томондан тайёр», — деб билдирган у.

Шунингдек, Токаев фақат «мародерларга» босим қилмасдан, норозиликка бир неча кун эътибор бермаган ҳукуматни эмас, журналистлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларини тартибсизликда айбдор қилди.

«“Активистлар”нинг масъулиятсиз ҳаракатлари сабаб полиция ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари асосий ишидан чалғимоқда. Кўп ҳолларда зўравонликка ва хўрликка учрамоқда. Шу фаоллар сабаб интернет узилиб, бунинг оқибатида миллионлаган фуқароларнинг ва маҳаллий бизнес жабрланмоқда», — деб билдирган у ҳукуматнинг интернетни ўчириш қарорини ҳам журналистлар сабаб бўлди деб.