Назарбаевнинг матбуот котиби элбаши Қозоғистонда эканини билдирди

355

Қозоғистоннинг биринчи президенти ва элбоши Нурсултон Назарбоев охирги марта декабрь ойи охирида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви учун Санкт-Петербургга ташриф буюрганидан бери кўринмади. Қозоғистонда норозилик намойишлари бошланганидан кейин Назарбоевнинг мамлакатни тарк этгани ҳақида турли маълумотлар айтилган.

Александр Лукашенконинг матбуот хизмати элбоши бир кун олдин сиёсатчи билан телефон орқали сўзлашганини маълум қилгунча Назарбоев ва унинг оиласи ҳақида маълумот айтилмаётган эди. Бироқ Лукашенконинг матбуот хизмати маълумоти факт сифатида қабул қилинмаган. ОАВлари, сиёсатшунослар ва экспертлар Назарбоевнинг қизлари ва набираларини турли давлатларда кўчмас мулклари кўплигини ҳисобга олиб, Назарбоев қаерда бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишни давом эттиришган.

Бироқ Назарбоев Хитойда бўлиши мумкин деган версия ҳам айтилган. Бироқ охири 8-январда Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай Твиттер саҳифасида элбоши Қозоғистонда эканини ёзди.

Бироқ Укибай маълумотини тасдиқлаган сурат ва видео жойламади.

Буларнинг ҳаммаси Назарбоевнинг яқин сафдоши, икки марталик премьер-министр ва миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) собиқ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинишидан бўлмоқда. Шунингдек, МХҚдаги хизматидан Назарбоевнинг укасини ўғли Самат Абиш ҳам бўшатилган, шу укасининг яна бир ўғли — олигарх Кайрат Сатибалди ҳам қамоққа олингани айтилмоқда.