Аркадий Дубнов: Назарбаевни укасининг ўғли Кайрат Сатибалди қўлга олинди

421

Марказий Осиё бўйича мутахассис, сиёсатшунос Аркадий Дубнов Нурсултон Назарбаевнинг укасини ўғли — Кайрат Сатибалди қўлга олинганини билдирди. Шунингдек яна бир укаси Самат Абиш ҳам ушланган бўлиши мумкинлигини айтди.

Бунгача қозоқ ОАВлари гоҳ Абиш қўлга олинганини, гоҳида эса озодликда эканини билдиришган. Қозоғистоннинг миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) Абишни қўлга олиниши ҳақидаги маълумотларни провокацияга тенглаган.

Олигарх Сатибалди

Кайрат Сатибалди меҳнат фаолиятини 1991-йили МХҚдан бошлаган, кейин 1998-2000-йиллари Остона шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган, 2000-2003-йиллари «Казакойл» ишхонасининг вице-президенти бўлиб ишлаган, 2003-2005-йиллари яна МХҚга қайтиб — кадрлар департаментини бошқарган, 2005-2006-йиллари «Казакстан темир жолу» ишхонасининг вице-президенти, 2006-2010-йилгача «Дуние корпорациясы»нинг директорлар кенгаши раиси, 2010-йили «Нур Отан» партияси котиби, 2015-йили Kaspi холдинг акционерларининг аъзоси бўлган.

Бундан ташқари, у МХҚ ходими бўлган вақтда «Орда и К» фирмасини очиб, миллий спорт ассоциациясини бошқариб, «Кайрат» хайрия жамғармаси ва «Ак орда» ташкилотини тузган. Охирги ташкилот потенциалли сиёсий куч сифатида қабул қилинган.

2021-йилда «Казактелеком» акцияларининг деярлик 25%га Skyline Investment Company S.A офшори эгалик қилиши маълум бўлган — Кайрат Сатибалди фирманинг асосчиси бўлга. Қозоғистонда «Казактелеком» телекоммуникация бозорида монополист ҳисобланади. Шунингдек, Сатибалдига «Амир LTD» компанияси қарашли эканини, «“Аллюр” компаниялари гуруҳи»ни ҳам бошқариши маълум бўлган.

Forbes’нинг 2018-йилдаги маълумотига кўра, Кайрат Сатибалди 163 млн долларлик бойликни эгаси бўлиб, Қозоғистоннинг энг бой бўлган 50 тадбиркорининг қаторига кирган.

Чекист Абиш

Самат Абиш, туғишгани Кайрат Сатибалди каби иш фаолиятини МХҚдан бошлаган. Хизматни 2000-йили ўтаган, 2006-йили Юстиция вазирлиги раисининг ўринбосари бўлган. 2008-йили шу муассасанинг масъул котиби бўлиб ишлаган.

2010-йили МХҚга кадрлар департаменти бошчиси бўлиб қайтиб келади — шу хизматда бир вақтлар Кайрат Сатибалди ҳам ишлаган. 2011-йили МХҚнинг Остонадаги бўлимининг раҳбари, 2015-йили — раиснинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. МХҚдан 2022-йилнинг январь ойидаги норозилик акциялари сабаб ишдан бўшатилган.

ОАВлари Абишти Назарбаевнинг потенциали «меросхўри» деб аташган. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевни «техник» деб атаб, унинг ўрнига элбошининг қизи ёки бошқа қариндошлари келади дейилган.

Самат Абиш ва Кайрат Сатибалди — элбошининг укаси Сатибалди Назарбаевнинг ва унинг аёли Светлананинг ўғиллари. Сатибалди 37-ёшида йўл ҳалокатида ҳалок бўлган. Аёли Светлана ўқитувчи, кейин мактаб директори, 2003-йилнинг ноябридан бошлаб — «Дәуір» республика полиграфия марказининг етакчиси бўлиб ишлаган.

Кайрат Сатибалдининг Гулмира исмли аёли бор, у ҳам қайнопаси каби ўқитувчи экани маълум. Икки ўғил, икки қизнинг — Бауиржан, Нурсултан, Аружан ва Дария Сатибалдининг ота-онаси.

Аружан Сатибалди Қозоғистоннинг олдинги 50 бизнесменининг бири Серик Сейитжановнинг набираси Амиржан Сейитжановга турмушга чиққан. Серик Сейтжанов йирик нефт ва қурилиш компанияларига, олтин ва кумуш қазиш ишхоналарига, меҳмонхоналар ва ишлаб чиқариш компанияларига эгалик қилади.

Самат Абиш Олмаотада люкс классидаги Royal Tulip Almaty отелининг эгаси Алматбек Михановнинг қизига уйланган.