Эдил Байсалов депутатларнинг хавфсизлиги учун Оқ уйнинг олдидаги митингларни тартибга солиш керак деб ҳисоблайди

330

Вазирлар маҳкамаси раиси ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Эдил Байсалов депутатларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Оқ уй олдидаги митингларни бартараф қилиш керак деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида билдирди.

«Жогорку Кенеш депутатларини хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора кўриб, парламент эшиги олдидаги бундай митинларни (!) бартараф қилишимиз керак. Керак бўлса пикетлар тротуарда ўтсин, бироқ [Оқ уйнинг кириш қисмидаги] зиналарда эмас. Сўз айтиладиган митинглар эса йўлнинг у томонида ўтсин», — деб ҳисоблайди Байсалов.

Байсалов постига қирғизистонликлар ЖХШТга аъзо бўлган Қирғизистондан ҳарбий хизматчиларни Қозоғистонга юборишга қарши чиқилган видеони жойлади.

«Эдил Байсаловга ўрта бармоқ»

Парламент олдида митинг, норозилик акциялари тез-тез ўтади, бироқ Эдил Байсалов нимагадир депутатларнинг хавфсизлигини эндигина ўйлаяпти.

6-январда Оқ уй олдида қирғиз ҳарбийларини КХШТ асосида Қозоғистонга юборилишига қарши ўтган.

Байсалов Қозоғистондаги вазият сабаб парламент йиғинига келаётганда уни митингчилар қуршовга олиб, савол бера бошлашган. Уларга жавоб бераётиб, Байсалов «қўшни ва яқин қардошимиз ёрдам сўраса, инкор қилиб бўлмайди» деган.

Байсалов Оқ уй томон кетаётганда митинг иштирокчиларидан бири унга ўртанча бармоғи билан ишора қилган.

Кўп ўтмай 19 ёшдаги акция иштирокчиси Биринчи май туман милиция бўлмига етказилган.

Бишкек ШИИБнинг маълумотига кўра, ёш йигитга нисбатан Аҳлоқ кодексининг «Майда бебошлик» моддаси билан протокол тузилди — энди ҳужжатлар судга юборилади.

Шунингдек, муассасанинг матбуот хизмати қўлга олинган фуқародан «яшил рангдаги, ўзгача ҳиди бор модда топилиб», экспертизага юборилганини билдирди. Шу билан бирга қўлга олинган бола аввал жиноий жавобгарликка тортилмаганини қўшимча қилишди.

Ёш йиғит қўлга олиниб, қамалгани ҳақидаги маълумотга Эдил Байсалов ҳам реакция қилди.

«Бу нима дегани. Мени унга нисбатан ҳеч қандай шикоятим йўқ. Бу сўз эркинлиги! Менга #барибир», — деб ёзди у Твиттерга.

Қозоғистонлаги митинг ва КХШТнинг қарори

Қўшни Қозоғистонда суюлтирилган газнинг нархи кескин кўтарилгани сабаб 2022-йилнинг 2-январида Мангистау вилоятида митинглар бошланган.

Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларда ҳам яшовчилар митингга қўшила бошлаган. Намойишчиларнинг асосий қисми 4-январдан бошлаб турли шаҳарларда норозилик акцияларига чиқа бошлашган.

Ўлкада норозилик намойишлари тўхтамагани сабаб 6-январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган. У мазкур мурожаатни ўлкада интернет пайдо бўлгандан кейин қилган — ҳукумат 5-январда интернетни деярлик 7 соатга яқин ўчиргани ва бу вақт оралиғида ўлкада нима бўлгани номаълум бўлган.

Тўқаев суюлтирилган газнинг нархини тушуришни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг даҳлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Тўқаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.

6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.

Жогорку Кенеш 7-январдаги ёпиқ йиғинда Қирғизистон ҳарбийларини Қозоғистонга юборишга розилик беришти. МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев қўшни ўлкага 150 қирғиз ҳарбийини, 8 бронетехника ва 11 машина юборилишини билдирган.