ТИВ Қозоғистондаги қирғиз фуқароларини можарога қатнашмасликка чақирди

408

Қозоғистоннинг ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги вазият сабаб бу ердаги қирғиз фуқароларига мурожаат қилиб, можароларга аралашмасликка чақирди.

Шунингдек, ТИВ қўшни ўлкадаги қирғизистонликлардан одам кўп йиғилган жойлардан узоқ бўлишга ва яшаган жойидан узоқ кетмасликни сўради.

«ТИВ Қирғизистоннинг Нур-Султондаги элчилиги ва Олмаота шаҳридаги консуллиги билан биргаликда қўшни давлатдаги ҳолатга назар солиб, қирғиз диаспоралари билан тиғиз алоқада», — деб ёзилади вазирлик тарқатган билдирувда.

ТИВ қирғиз-қозоқ чегарасидаги ўтказиш пунктлари штат режимида ишлаётганини ва зарур бўлганда Қирғизистон фуқаролари чегарадан эркин ўта олишларини таъкидлади.

Вазирликнинг матбуот хизмати элчиликда ва бош консулликда тезкор алоқа телефонлари ишлаётганини қўшимча қилишди. Унга кўра, қирғизистонилклар қўйидаги рақамларга қўнғироқ қила олишади:

  • Нур-Султондаги элчилик: +996 (772) 454 444;
  • Қирғизистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консуллиги - +7 (777) 037-14-48, +7 (777) 815-00-72.

Бу орада Министрлар кабинетининг матбуот хизмати Қозоғистондан келганлардан ПЧР-тестининг натижаси талаб қилинмаслигини билдирди.

Бу қарор Қозоғистонда вазият кескинлашгани сабаб қабул қилинган. Минкабдан бу қарор қирғизистонлик фуқароларга ҳам, чет элликларга ҳам тегишли эканини таъкидлашди.

Қозоғистондаги норозилик

Қозоғистонда 2 январь куни Мангистау вилоятида суюлтирилган газ баҳосининг қимматлашига қарши норозилик намойишлари бошланди.

Кейин, бир неча кун давомида бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳам митингларга қўшила бошлади. Намойишчиларнинг асосий қисми 4 январь куни шаҳарларга чиқа бошлади.

Намойишчилар аввалига газ нархини пасайтиришни, кейин эса амалдаги ҳукумат истеъфога чиқишини ҳамда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан дахлсизликни олиб ташлашни талаб қила бошлади. Намойишчилар  «Шал, кет!» («Чол, кет!») шиорлари билан чиқди.

Норозилик намойишчалари ортидан президент Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди. Шунингдек, президент мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди. 5 январь куни тушдан кейин намойишчилар Олмаотада шаҳар маъмурияти биносини эгаллаб олди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, намойишчилар Олмаота аэропортини эгаллаб олган, бироқ 6 январга ўтар кечаси расмийлар аэропорт қайтиб олинганини маълум қилган. Кейинроқ тадбиркорлар шаҳардаги энг йирик савдо марказлари талон-тарож қилингани ҳақида хабар беришди.

Шунингдек, 6 январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев КХШТга аъзо давлатлардан ташкилотнинг мамлакатга тинчликпарвар кучларини юбориши учун ёрдам сўрагани маълум бўлди. Ўша кечаси Арманистон бош вазири ва КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини юборишини маълум қилган.