Касим-Жомарт Токаев КХШТга аъзо давлатлардан ёрдам сўради

358

Касим-Жомарт Токаев Қозоғистондаги вазият сабаб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилди. Токаевнинг мурожаати «Хабар 24» каналида эфирга берилди.

Қозоқ президенти бундай билдирувни Қозоғистоннинг хавфсизлик кенгаши йиғинида айтди. У ўлкада «террор гуруҳлар» тартибсизлик чиқармоқда деб ҳисоблайди.

«Коллектив хавфсизлиги шартномаcbга асосланиб? мен бугун Қозоғистонга бу террор хавфини изга солишга ёрдам бериш илтимоси билан ЖХШТ давлатларининг бошчиларига мурожаат қилдим. Аслида бу фақат хавф эмас, давлатнинг бутунлигини бузиш», — деб билдирди Токаев.

Шу билан бирга Токаев «террор гуруҳлар» чет давлатларида жиддий тайёргарликлардан ўтиб келганини таъкидлаб, ҳамкорларга мурожаат қилишни ўринли ва замон талаби деб ҳисоблашини айтди.

Қозоғистондаги митинг

Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик акциялари ўтаётганига тўрт кун бўлди. Митинглар олдин суюлтирилган газнинг нархи қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган.

Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларининг яшовчилари ҳам митингга қўшила бошлаган. Шаҳарларда намойишларнинг асосий оқими 4 январда чиқа бошлаган.

Норози томон газнинг нархини арзонлатишдан ташқари ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилган. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултон Назарбаевни дахлсизлигидан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилган. Митингчилар орасида «Чол, кет!» деган шиор тез-тез айтилмоқда.

Натижада норозилик акциялари вақтида Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Тегишли қарорни президент Касим-Жомарт Токаев қабул қилган.

Олдин Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бошқарган хавфсизлик кенгашини Токаев ўзи бошқаришини айтган. Шунингдек, Токаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.