Бекешев: Қозоғистонга ҳатто тинчликни ўрнатувчи кучларни юбориш — тўғри эмас

335

Депутат Дастан Бекешев 6-январда Жогорку Кенешда бўладиган йиғингача видео мурожаат эълон қилинди. Унда халқ вакили КХШТнинг қарорига кўра, Қирғизистондан Қозоғистонга тинчлик ўрнатиш учун ҳарбийларни киритишга қарши эканини билдирди.

Унинг айтишича, қўшни давлатда бўлаётган воқеалар уларнинг ички сиёсий муаммоси ва уларни муаммони ўзи ҳал қилишга қудрати етади.

«Бизни тарихда ҳам 2010-йили шундай вазият бўлган. Муваққат ҳукумат КХШТга тинчлик ўрнатиш учун кучларни юборишни сўраб мурожаат қилган. Шунда Россия ва Қозоғистон бундан бош тортган. Тарих бу тўғри қарор бўлганини кўрсатди», — деди Бекешев.

Шунингдек, у Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Тоқаевни КХШТга мурожаати «эмоционал» сифатда бўлганини таъкидлаб, «Қирғизистон аралашмаслиги керак» дейди.

«Биз иқтисодий, гуманитар ва бошқа масалалар бўйича ёрдам бера оламиз. Бироқ қўшни ўлкага тинчлик ўрнатувчи кучларни юбориш — рационал эмас, тўғри қарор эмас», — деди Бекешев.

Тўхтамаган норозилик акциялар сабаб Қозоғистондаги вазиятга боғлиқ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. У «террор хавфини йўқ қилишга» ёрдамлашишни илтимос қилган.

Кейинчалик Арманистон бош вазири, КХШТ раиси Никол Пашинян ташкилотга аъзо мамлакатлар Қозоғистонга «тинчлик ўрнатувчи» кучларни юборади деб билдирган.

Бутун Қозоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди. Бу орада Vlast.kz нашри Олмаотага рус ҳарбийларининг биринчи борти қўнганини ёзди.

6-январда Жогорку Кенеш қўшни ўлкадаги вазият сабаб йиғинга тўпланган. Оқ уйнинг олдида Қозоғистонга Қирғизистон ҳарбийларини юборишга қарши митинг ўтмоқда. Йиғилганлар ўлкани КХШТдан чиқаришни талаб қилишмоқда.

Қозоғистондаги норозилик

Қозоғистонда 2 январь куни Мангистау вилоятида суюлтирилган газ баҳосининг қимматлашига қарши норозилик намойишлари бошланди.

Кейин, бир неча кун давомида бошқа шаҳарлар аҳолиси ҳам митингларга қўшила бошлади. Намойишчиларнинг асосий қисми 4 январь куни шаҳарларга чиқа бошлади.

Намойишчилар аввалига газ нархини пасайтиришни, кейин эса амалдаги ҳукумат истеъфога чиқишини ҳамда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан дахлсизликни олиб ташлашни талаб қила бошлади. Намойишчилар  «Шал, кет!» («Чол, кет!») шиорлари билан чиқди.

Норозилик намойишчалари ортидан президент Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди. Шунингдек, президент мамлакат ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди. 5 январь куни тушдан кейин намойишчилар Олмаотада шаҳар маъмурияти биносини эгаллаб олди.

Намойишчилар ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги асосий тўқнашув Олмаотада бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, намойишчилар Олмаота аэропортини эгаллаб олган, бироқ 6 январга ўтар кечаси расмийлар аэропорт қайтиб олинганини маълум қилган. Кейинроқ тадбиркорлар шаҳардаги энг йирик савдо марказлари талон-тарож қилингани ҳақида хабар беришди.