Олмаота: 500дан ортиқ фуқаро калтакланди, 120га яқин машина ёқилди

349
Сурат: Vlast.kz нашри

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрининг коменданти Канат Таймерденов шаҳардаги тартибсизликларда 500дан ортиқ фуқарога ҳужум бўлганини маълум қилди. Таймерденов жабрланганларнинг 130 аёллар ва қариялар борлигини таъкидлади.

Комендантнинг айтишича, Олмаотада фавқулодда ҳолат киритилишига қарамай, 5-январга ўтар кечаси «экстремистик гуруҳлар жонланган».

«Уларнинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб 120дан ортиқ автомашина воситалари — уларнинг орасида 33 полиция, тез ёрдам бригадалари ва ўт ўчириш хизматининг машиналари ёқилди. Бизнес ҳам зарар кўрди: 120 дўкон ва савдо объектлари, 180 овқатланиш жойи ва тадбиркорларнинг 100га яқин офиси бузилди», — деди Таймерденов.

Таймерденов 5-январда Олмаота шаҳрига «экстремист ва радикаллар ҳужумини давом эттирганини» таъкидлаб, барча тегишли чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди. Шунингдек, у кўчадаги намойишчиларни тарқалишга, турғунларни уйларидан чиқмасликка ва провокацияга берилмасликка чақирди.

Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 5-январга ўтар кечаси Олмота шаҳрида, Мангистау вилоятида кейинчалик эса пойтахт Нур-Султонда ва Олмаота вилоятида 19-январгача фавқулодда ҳолат киритди. Бунга Қозоғистоннинг бир қанча шаҳарларида норозилик акциялари ўтиб, вазият кескинлашгани сабаб бўлган.

5-январга ўтар кечаси Олмаотада норозилик акциясининг минглаган иштирокчилари ва полиция ходимлари тўқнашиб, кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланган. Бундан ташқари, намойишчилар бир неча полиция машиналарини ёқиб юборишган.

Шу куни митингчилар Олмаота шаҳар маъмуриятининг биносини босиб олишган. Қозоғистонлик ОАВлари Олмаотада президент резиденциясида ёнғин чиққанини хабар қилишган.