ОАВ: Қамчибек Ташиев пневмонияга чалиниб, касалхонага тушди

363

Бир қатор ОАВлар шахсий манбаларига таяниб Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг етакчиси Қамчибек Ташиев пневмония касали билан касалхонага ётқизилганини ёзиб чиқди.

Маълумотга кўра, махсус хизматнинг етакчиси Республика юқумли касалликлар шифохонасига 4-январда ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли.

«Қамчибек Ташиевдан COVID-19ни аниқлаш учун тест олинди. Унинг натижаси эрта билан тайёр бўлади», — деб ёзди «Кактус» нашри.

МХДҚнинг матбуот хизматидан эса изоҳ олиш имкони бўлмаяпти.

Ташиев 2020-йилнинг июль ойида ҳам икки томонлама пневмонияга учраб, касалхонага ётқизилган.