Тожик томон ҳеч бир сабабини тушунтирмасдан Қирғизистоннинг 50 фуқаросини ўлкадан чиқарди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати билдирди.
Қирғизистонликларнинг дастлабки 47си ўлкага «Қарамиқ» ўтказиш пункти орқали ўтиб келган. Улар Тожикистоннинг Жерге-Тал туманида туғилганлар, оила аъзолари тожик фуқаролари ва уларнинг тожик фуқаролиги бор.
Яна уч киши 4-январда чиқарилган. Улар Тожикистоннинг Лахш (Жерге-Тал), Мурғаб ва Тоғли-Бадахшан туманларида қонуний юришган ва юрган ери бўйича вақтинча рўйхатга олинган.
«Бироқ 2022-йилнинг 2 ва 4-январида тожик ҳукумати сабабини тушунтирмасдан ва қариндошлари билан хайрлашишга рухсат бермасдан 24 соат ичида Қирғизистоннинг 50 фуқаросини Тожикистондан чиқариб юборди», — деб айтилади маълумотда.
Чегара хизматининг маълумотига кўра, Қирғизистон фуқаролари ватанига «Қарамиқ-автожол» ва «Бордўбў-автожол» ўтказиш пунктлари орқали қайтиб келишган.
Тожик томон Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.